Қайднома

Қидирув

Диққат, поезд ўтмоқда!

Диққат, поезд ўтмоқда!

  02.03.2021 09:19
  0
  276
Диққат, поезд ўтмоқда!

Тасаввур қилинг, футбол ўйини давом этаётган паллада ногаҳон трибуналарнинг тўғрисидан поезд ўтиб кетади. Европадаги энг ноодатий ареналарнинг бирида шундай манзара кузатилиши одатий ҳолга айланган.

2015 йилдан ижтимоий тармоқларда ўйин пайти паровознинг шундоқ трибуналар ёнидан ўтиши акс эттирилган видеолавҳа мунтазам айланмоқда, худди кучли вирус каби... Бу монтаж маҳсули эмас, балки Словакиянинг «Татран» клуби стадионидаги ҳолатдир. Чьерни Балог қишлоғида жойлашган арена соҳиби ҳаваскорлар лигасида иштирок этади. Аммо у рельслар аро ўтадиган паровоз туфайли машҳур. Рельс югуриш йўлакчаси ўрнига ўрнатилган. Поездда «Татран» логотипи ҳам бор. Клуб янги йил арафасида коронавирус билан хайрлашишни истадими, эски рельсларни қайтаришни хоҳлади. Ушбу йўл ўтган асрнинг бошида қурилганини айтиш жоиз. 17 километрга чўзилган темир йўли тоғлар орасидан ҳам ўтади. У аввалги асрнинг 80-йиллари миллий мерос сифатида тан олинган ва 90-йилларда тўлиқ таъмирланган. Ҳозир арена ва йўл - сайёҳлик йўналиши. Темир йўлидан бир неча тепловоз, паровоз ва хусусий вагонлар фойдаланади. Унинг яроқлилигига вақтинчалик ва доимий ишчилар жавобгар. Асосийси, барчаси - Чьерни Балог гўзаллиги.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz