Қайднома

Қидирув

Донарумма учун «ПСЖ» ва «Челси» курашади

Донарумма учун «ПСЖ» ва «Челси» курашади

  02.03.2021 16:55
  0
  203
Донарумма учун «ПСЖ» ва «Челси» курашади

«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ёзда жамоасини алмаштиришга яқин турибди. Айни пайтда 22 ёшли футболчига «ПСЖ» ва «Челси» асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг «твиттер»даги саҳифасида маълум қилди.

«Челси» ва «ПСЖ» Доннаруммани озод агент сифатида қўлга киритмоқчи. Дарвозабоннинг агенти Мино Райола мижози учун йилига 10 миллион евро маош талаб қилмоқда. «Милан» эса 7,5 млн евродан ошиқ бермоқчи эмас. Айнан шу туфайли шартномани узайтириш борасидаги музокаралар берк кўчага кириб қолган.

Айни пайтда Transfermarkt портали Доннарумманинг трансферини 60 млн. еврога баҳоламоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz