Қайднома

Қидирув

Бразилиялик футболчи Италия термасига чақирилди

Бразилиялик футболчи Италия термасига чақирилди

  02.03.2021 19:37
  0
  243
Бразилиялик футболчи Италия термасига чақирилди

«Аталанта» ҳимоячиси Рафаэл Толой Италия терма жамоасига чақирилди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар тарқатди. Маълумки, бразилиялик футболчи икки мамлакат паспортига эга.

30 ёшли футболчи Бразилияда туғилган ва ушбу мамлакат U-20 жамоасида 19та учрашув ўтказган.

Жорий мавсумда Толой «Аталанта» сафида 30та учрашув ўтказиб, иккита гол урди. У Бергамо клуби сафида 2015 йилдан буён тўп суради. Бундан олдин бразилиялик футболчи «Рома», «Сан-Паулу» ва «Гояс» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Италия терма жамоаси сафида 2018 йилдан буён Эмерсон, 2016 йилдан буён эса Жоржиньо ҳаракат қилади. Уларнинг иккиси ҳам бразилияликдир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz