Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” 4 март куни тақдимот маросимини ўтказади

“Навбаҳор” 4 март куни тақдимот маросимини ўтказади

  02.03.2021 21:15
  0
  276
“Навбаҳор” 4 март куни тақдимот маросимини ўтказади

Coca Cola Суперлига - 2021 стартига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Хабарингиз бор, “Навбаҳор” ҳар йили янги мавсум олдидан тақдимот маросимини ўтказади. Бу йилги маросим эса  4 март, пайшанба куни бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир ҳар йили Наманган шаҳридаги  “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ фойесида ўтказиларди.

Бу йил эса клуб раҳбарияти ташаббуси билан маросим стадион секторида бўлиб ўтади. Тадбирда жамоа таркибига янги қўшилган футболчиларни таништириш, шунингдек, жамоанинг мавсум давомида фойдаланадиган футболкалари тақдимоти ўтказилади.

"4 март куни соат 16:00да бошланадиган маросимга барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерларни таклиф этамиз!", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz