Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви чипталари эртадан сотувга чиқади

Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви чипталари эртадан сотувга чиқади

  02.03.2021 22:30
  0
  184
Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви чипталари эртадан сотувга чиқади

Биласиз, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги-2021 учрашуви бўлиб ўтади.

Амалдаги чемпион «Пахтакор» ва вице-чемпион «Насаф» клублари ўртасидаги қизиқарли беллашувга Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадиони мезбонлик қилади.

Эртага, 3 март кунидан эътиборан «Динамо» стадиони кассаларида учрашув чипталари сотуви йўлга қўйилади. Ўйинни бевосита стадиондан кузатиш истагида бўлган футбол мухлислари стадион кассаларидан ўйин чипталарини ҳарид қилишлари мумкин бўлади.

Таъкидлаб ўтамиз, «Пахтакор» ва «Насаф» ўртасида кечадиган Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув 6 март куни бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz