Қайднома

Қидирув

Ибрагимович: “Лукаку ва менда муаммо йўқ”

Ибрагимович: “Лукаку ва менда муаммо йўқ”

  03.03.2021 09:30
  0
  203
Ибрагимович: “Лукаку ва менда муаммо йўқ”

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан боғлиқ зиддияти тугаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, футболчиларнинг баҳсли тўқнашуви Италия кубогининг чорак финал учрашуви пайтида юз берган эди. Биринчи бўлим охирида «россонери»лар ҳимоячиси Алессио Лукакуга нисбатан қўполлик ишлатди. Норози қиёфадаги Лукаку ва Алессио ўртасидаги баҳсга Ибрагимович келиб қўшилди. Тўқнашув пайтида Ибрагимович юзида табассум билан Лукакуга нимадир деди, бельгиялик ҳужумчини эса жамоадошлари ушлаб туришди. Ҳакам иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди.

«Агар у Сан-Ремога келишни истаса - марҳамат. Майдонда нима содир бўлган бўлса ҳам унинг ўзида қолади. Лукаку ва менда бу борада муаммолар йўқ», - дея Ибрагимовичнинг сўзларини келтирган Football Italia.

Илгари Ибрагимович Сан-Ремо мусиқа фестивалининг фахрий меҳмони бўлиши маълум бўлган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz