Қайднома

Қидирув

Ўзимдан чиққан бало…

Ўзимдан чиққан бало…

  03.03.2021 10:37
  0
  262
Ўзимдан чиққан бало…

Макнил 2018 йили Adidas билан 6 йиллик шартнома тузган ва унга кўра, 1 миллион фунт олади. У ҳозир 17 ёшда.

«Манчестер Сити» академияси жамоаларида 600тадан кўп гол урган Чарли Макнил ўтган йили «МЮ» тизимига қайтди ва собиқ клубини «покер» билан жазолади. Тўғри, у бошида «қизил иблислар» даргоҳида таҳсил олган, аммо 2014 йили «шаҳарликлар» академиясига кўчганди. Англия ОАВ маълумотларига қараганда, Чарли қисқа вақтда ёшлар даражасидаги турнирларда 600тадан ортиқ гол урган. Бироқ йигитча «Манчестер Сити» билан профессионал шартнома тузишни хоҳламади ва 2020 йилнинг кузида «МЮ»га қайтди. Текинга эмас, албатта. «Юнайтед» унинг учун 800 минг евро миқдорида товон тўлади.

Макнилнинг самарадор ўйинлари Европанинг кўплаб кучли клублари оромини ўғирлагани ҳам айни ҳақиқат. The Telegraph нашрида ёзилишича, айниқса, «Ювентус» ва «РБ Лейпциг» йигитчага жиддий қизиқди. Англиянинг ўзида эса, унга «Эвертон» ва «Лидс» бефарқ эмасди. «Манчестер Сити» ҳам табиийки, ёш голеадорни олиб қолишга ҳаракат қилди, бироқ Макнил профессионал шартнома тузиш ҳақидаги бир неча таклифни рад этди. Бежиз эмас - у «МЮ»га қайтишни хоҳлаган экан. Эътиборли томони, Чарли янги-эски клубидаги илк голларини Эдинсон Кавани услубида нишонлади. Демакки, у «Сити» бағрида камол топган бўлсада, «қизил иблислар»га мухлислик қилаверган.

Яқинда «МЮ» ва «Сити»нинг ёшлар жамоалари ўртасидаги «Манчестер дербиси»да 4:2 ҳисоби қайд этилди. Қаранг, «Юнайтед»нинг 4та голи ҳам Макнил ҳисобига ёзилди ва у ҳар сафар клуб логотипини ўпди. Умуман, Чарли ҳозирга қадар «МЮ» U-18 жамоасининг 11та ўйинида 12та гол уришга улгурди. The Sun нашрида ёзилишича, Макнил 15 ёшида «Сити»нинг 72та ўйинида 110та гол уришдан ташқари, 38та самарали узатма муаллифига айланган эди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz