Қайднома

Қидирув

Режалар улкан

Режалар улкан

  03.03.2021 12:21
  0
  196
Режалар улкан

«Интер Майами» клуби хўжайини Дэвид Бекхэм яқин келажакка катта режалар тузмоқда. «Илк кунлардан клубимиз учун шахсий академия ўта муҳимлигини айтиб келяпман. Бош мақсад — борлиғини «Интер Майами»га бағишлайдиган футболчилар тарбиялаш. Шунинг баробарида мухлисларимиз таркибда машҳур юлдузларни кўришни хоҳлашларини ҳам яхши тушунамиз. Ҳозир таркибимизда Гонсало Игуаин ва Блез Матюиди бор, келажакда яна бир қатор юлдузларни чақиришни ўйлаб қўйганмиз. Мисол учун, Месси ва Роналдуни. Мана, 15 йил бўлдики, улар биринчи қатордалар. Албатта, ҳар иккиси ҳозирги даражага тинимсиз меҳнат туфайли эришди. Ҳа, жамоамиз сафида шундай футболчиларни кўришни хоҳлаймиз. «Майами» — исталган футболчи учун зўр клуб. Хуллас, Месси ва Роналду каби йигитларни ҳам жамоа­мизга олиб келишни дилимизга тугиб қўйганмиз», — деди Бекс истиқбол режалари ҳақида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz