Қайднома

Қидирув

Луис Суарес: “«Реал» га қарши барча учрашувлар алоҳида, аҳамият касб этади”

Луис Суарес: “«Реал» га қарши барча учрашувлар алоҳида, аҳамият касб этади”

  03.03.2021 12:50
  0
  160
Луис Суарес: “«Реал» га қарши барча учрашувлар алоҳида, аҳамият касб этади”

«Атлетико»нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лигада Мадриднинг «Реал» клуби билан бўладиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“«Реал» га қарши барча учрашувлар алоҳида, аҳамият касб этади.  Улар сиз ўйнашни ва ниманидир исботламоқчи бўлган учрашувлардир. Бу ўйинлар. Биз Ла Лиганинг юқори қисмида қолишни ва шу рухда давом этишни истаётганимизни кўрсатиш ҳамда биринчи учрашувдаги мағлубият учун қасос олиш имкониятига эгамиз”, - дея Суареснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Реал” учрашуви 7 март куни “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 20:15да бошланади. Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйини 2: 0 ҳисобида “қироллик клуби”нинг ғалабаси билан якунланганди.

Айни пайтда “Атлетико” 58 очкони қўлга киритиб, Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. “Реал Мадрид" эса 53 очко билан учинчи ўринда жойлашган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz