Қайднома

Қидирув

Томас Тухел Юрген Клопп ҳақида фикр билдирди

Томас Тухел Юрген Клопп ҳақида фикр билдирди

  04.03.2021 00:40
  0
  519
Томас Тухел Юрген Клопп ҳақида фикр билдирди

«Челси» бош мураббийи Томас Тухел «Ливерпул» га қарши Англия Премер-лигасининг 29-тур учрашуви арафасида “мерсисайдликлар” устози Юрген Клопп ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Клопп жамоаларига қарши ўйнаш ҳар доим қийин. У даҳо, биз бу сафар теннис ўйнаш учун учрашмаймиз. Навбатдаги турда бизнинг жамоалар ўзаро беллашади ва биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Юрген ўзини ажойиб тарзда намойиш этди. Бу ҳар қандай жамоани изчил бутунликка айлантиради. У пайдо бўлган ҳар бир клубда Юрген мухлисларнинг севимлисига айланди. Бу улкан муваффақият», - дея Тухелнинг сўзларини келтиради Goal.com.

Маълумот учун, Англия Премер-лигасининг 29-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган «Ливерпул» -«Челси» тўқнашуви эртага, 4 март куни Ливерпул шаҳридаги «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан01:15 да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz