Қайднома

Қидирув

А Серия. «Женоа» тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

А Серия. «Женоа» тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

  04.03.2021 07:40
  0
  388
А Серия. «Женоа» тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

Италия А Серияси 25-тури доирасида хамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган «Женоа» ўз уйида «Сампдория»га қарши баҳс олиб борди.

«Генуя дербиси»да ҳисоб майдон эгалари футболчиси Дзаппакоста томонидан очилди. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида аниқроғи, 77-дақиқага келиб меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ўша вазиятда бурчакдан етказилган узатмани Тоналли бош билан голга айлантирди - 1:1. 

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов 82-дақиқада заҳирага олинди.

Ушбу дуранг натижадан кейин «Женоа» 27 очко билан 13-ўринда қолган бўлса, «Сампдория» 31 очко билан 10-ўринда бормоқда.

А Серия. 25-тур

ЖеноаСампдория 1:1
Голлар:  Дзаппакоста 52 -  Тонелли 77. 
Женоа- Перин, Масьелло, Радованович, Кришито, Голданига, Зайц, Бадел, Строотман, Дзаппакоста, Шомуродов (Пьяца, 82), Дестро.
Сампдория- Аудеро, Березински, Тонелли, Коллей, Аугелло, Кандрева, Адриен Силва, Экдал, Верре, Бальде Кейта, Квальярелла.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz