Қайднома

Қидирув

«Интер» «Манчестер Юнайтед» га Лукаку учун бонус тўлади

«Интер» «Манчестер Юнайтед» га Лукаку учун бонус тўлади

  04.03.2021 10:00
  0
  482
«Интер» «Манчестер Юнайтед» га Лукаку учун бонус тўлади

La Repubblica журналисти Франко Ванни «Интер» клуби бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакуни трансфери учун «Манчестер Юнайтед» га бонус тўлашни кечиктиргани ҳақидаги маълумотни рад этди.

“«Интер» ўтган мавсумда бонус сифатида «Манчестер Юнайтед» дан 1,9 миллион евро қарздор эди. Бироқ, пандемия туфайли тўлов шартлари қайта кўриб чиқилди  ва муддат 2021 йил июль этиб тайинланди. «Интер» ушбу бонусни январь ойидаёқ тўлаган. Клублар ўртасидаги муносабатлар яхши”, - дейди Ванни.

Олдинроқ “нерадзурри”лар “манкунианлар”га Лукаку учун бонус сифатида 5 миллион евро қарздорлиги ва томонларнинг келишувига кўра, агар итальян клуби тўловлардан бирини ўз вақтида тўламаса, у қолган барча суммани тўлаши кераклиги ҳақида хабар берилган эди. Айни пайтда “Интер” Лукаку трансфери учун “манкунианлар”га керакли 74 миллион евродан атиги 24 миллион еврони тўлаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz