Қайднома

Қидирув

«Барcелона» Испания кубогида тарихий натижа қайд этди

«Барcелона» Испания кубогида тарихий натижа қайд этди

  04.03.2021 10:50
  0
  546
«Барcелона» Испания кубогида тарихий натижа қайд этди

«Барселона» Испания кубогининг ярим финал жавоб баҳсида «Севиля» га қарши майдонга тушди. Учрашув Барселонадаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг қўшимча вақтда 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда «Севиля» «Барселона» ни 2: 0 ҳисобида мағлуб этганди.

MisterChip томонидан твиттерда хабар қилинишича, «Барселона» 119 йиллик Испания кубоги тарихида ўн уч мавсумда ўнинчи марта финалга чиққан биринчи жамоадир.

Энди финал учрашувида Роналд Куман  шогирдлари билан “Леванте” – “Атлетик” жуфтлиги ғолибига қарши кураш олиб боради.

Амалдаги Кубок ғолиби “Валенсия” ҳисобланиб, бу жамоа 2019 йил 25 май куни Севиля шаҳридаги “Бенито Вилламарине” стадионида ўтган финалда «Барселона» ни 2: 1 ҳисобида мағлубиятга учратга эди. 2019/2020 йилги Испания кубоги эса коронавирус пандемияси туфайли аниқланмаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz