Қайднома

Қидирув

Клопп: “Тухел «Челси» нинг ўйинида жуда кўп нарсани ўзгартирди”

Клопп: “Тухел «Челси» нинг ўйинида жуда кўп нарсани ўзгартирди”

  04.03.2021 13:00
  0
  720
Клопп: “Тухел «Челси» нинг ўйинида жуда кўп нарсани ўзгартирди”

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп «Челси» га қарши АПЛнинг 29 – тур учрашувининг марказий ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз аллақачон янги “Челси” нинг аниқ ғоясини кўряпмиз. Ғоя тўпни бошқариш ва тактик таркибни ўзгартиришдан иборат. Томас Тухел дарҳол керакли натижаларни қўлга кирита бошлади, шунингдек, жамоаси ҳақида кўпроқ маълумот олишга муваффақ бўлди. У “кўклар” ўйинда жуда кўп нарсани ўзгартирди. Уларнинг жамоаси олдинга қадам ташлади, энди биз улар билан ўйнашимиз керак. Бу жуда қизиқарли баҳс бўлади.

Тўпга эгалик қилиш “Челси” дан кўра бизга анча қийин. Мен буни шундай айтаман: пайшанба куни натижага эришиш учун ҳар бир чизиқда муваффақиятли ўйнашимиз керак, майдоннинг ҳар бир қисмида қаттиқ ишлаш. Тўпга эга бўлганимизда, биз чуқур ҳимояга дуч келамиз. Улар майдондаги вазиятдан келиб чиқиб ўзларини ҳимоя қилишади ва қарши ҳужумларни синдириш учун жой қидиришади.

Бу алоҳида сабр-тоқатни намоён этиш керак бўлади дегани эмас. Баъзи дақиқаларда, ҳа. Аммо фаолроқ ишлаш, ижодий ёндошиш ва ҳимояда ўйнаш истагини кўрсатиш керак бўлади. Бунга сабр керак», - дея Клоппнинг сўзларидан  иқтибос келтиради “мерсисайдликлар” расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ва «Челси» ўртасидаги АПЛнинг 29 - тур учрашуви 4 март куни Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:15 да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz