Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Локателли ёки Жоржиньони сотиб олиши мумкин

«Ювентус» Локателли ёки Жоржиньони сотиб олиши мумкин

  04.03.2021 12:30
  0
  410
«Ювентус» Локателли ёки Жоржиньони сотиб олиши мумкин

Туриннинг «Ювентус» клуби «Сассуоло» ярим ҳимоячиси Мануэл Локателлини нишонга олмоқда. Tuttosport хабарига кўра, туринликлар шунингдек, Локателлига альтернатив сифатида «Челси» футболчиси Жоржиньони кўриб чиқмоқдалар.

Ушбу мавсумда 23 ёшли Локателли клуб сафида 21та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Олдинроқ мазкур ярим ҳимоячи «Милан» да тўп сурганини қўшимча қилиш жоиз.

29 ёшли Жоржинонинг ҳисобида ушбу мавсумда «Челси» таркибида 25 учрашув, олти гол ва битта голли узатма мавжуд. Илгари футболчи «Наполи» ва «Верона» клубларида ўйнаган.

Маълумот учун, А Серияда «Ювентус» 49 очко билан 24 учрашувдан сўнг чемпионат етакчиси «Интер» дан етти очкога ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Олдинроқ, «Ювентус» турин клубида олти ой ижарада ўйнаган «Шалке»нинг америкалик ярим ҳимоячиси Уэстон Маккени билан тўлақонли шартнома тузилганини эълон қилганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz