Қайднома

Қидирув

Самарқандда Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Самарқандда Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

  04.03.2021 20:30
  0
  548
Самарқандда Ўзбекистон Суперкубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади. Унда амалдаги чемпион  “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади.

Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

Эртага – 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда даставвал “Пахтакор” бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этади. Унга Егор Кримец ва Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да старт олади.

“Насаф” мураббийи Шухрат Тошпўлатов ва жамоа етакчилари Ҳусниддин Алиқулов ҳамда Абдувоҳид Неъматов иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бўлиб ўтади.

ПФЛ матбуот хизмати.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz