Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон Суперкубоги превьюси.

Ўзбекистон Суперкубоги превьюси.

  04.03.2021 22:30
  0
  511
Ўзбекистон Суперкубоги превьюси.

6 март куни "Шерлар" Самарқандда "Насаф" билан Ўзбекистон Суперкубоги ўйинида майдонга тушади.

Ҳозирга қадар “Пахтакор” суперкубокда уч бор майдонга тушиб, уларнинг барчасида мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган. "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда Ўзбекистонда барча мусобақаларда зафар қучган биринчи жамоага айланади. Шу сабабли жамоа мазкур ўйинда бор имкониятини ишга солишга интилади. Суперкубокдаги учрашув бош мураббий Питер Хюистра учун расмий дебют бўлади.

Мазкур баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров бўлса, Жаҳонгир Раҳматуллаев комиссар этиб тайинланган. Агишев ҳозиргача Суперкубок ўйинларида ҳакамлик қилмаган.

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги беллашув 6 март, шанба куни Самарқанддаги "Динамо" стадионида соат 16:00да бошланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz