Қайднома

Қидирув

Микаэл Секейра: “Бундай таркиб билан яхши натижалар қайд эта оламиз”

Микаэл Секейра: “Бундай таркиб билан яхши натижалар қайд эта оламиз”

  04.03.2021 22:00
  0
  538
Микаэл Секейра: “Бундай таркиб билан яхши натижалар қайд эта оламиз”

Бироз аввал хабар берганимиздек, бугун «Локомотив» матбуот анжуманлар залида 2021 йилги мавсум арафасида таркибга келиб қўшилган футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда «Локомотив» ПФК спорт директори Равшан Муқимов ҳамда бош мураббийи Микаэл Секейра ҳам иштирок этди.

Шунингдек тадбир давомида клуб бош мураббийи мавсум олди фикрлари билан ўртоқлашди.

- Икки ой давомида мавсумга биргаликда тайёрланяпмиз. Футболчилар ўзгаришларни тўғри қабул қилишди. Ўзгаришлар сабабли улар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.

Машғулотларда яхши ҳаракат қилишмоқда. Бу эса аста-секинлик билан самарасини беради. Бунинг учун аввало футболчилар барчасини тушуниб етишмоқда.

Ҳар бир мураббийнинг мақсад ва ғоялари бўлади. Масалан, сиз уй қураётганингизда аввало асосни қуйиб олишингиз керак бўлади. Кейинчалик бу босқичма-босқич уйга ўхшатиб, қуриб борилади.

Агар қурилиш учун кетказаётган материаллар яхши бўлса, уй ҳам мустахкам чиқади. Бизда юқори савияли футболчилар кўп. Ишонаманки, биз бу таркиб билан яхши натижалар қайд эта оламиз, - деди мутахассис.


Манба: lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz