Қайднома

Қидирув

Гвардиола: “Англия нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир”

Гвардиола: “Англия нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир”

  04.03.2021 23:00
  0
  281
Гвардиола: “Англия нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир”

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан шартномаси узайтирилганлиги ва Туманли Албионда қолиши ҳақида фикр билдирди. Шунингдек, «шаҳарликлар» устози нима учун у Британия қишларини ёқтирмаслигини тушунтириб берди.

«Манчестер Сити» да ўтказган беш йилимни эслаб, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен ҳозир жуда бахтлиман. Ўтган мавсум ҳам ўзимни яхши ҳис қилдим, гарчи совринлар бўлмаган бўлса ҳам. Дўстларим бор, ўзимни ҳимояланган ҳис қиламан, мухлисларнинг меҳрини ҳис қиламан, жамоа менинг ғояларимга эргашади, менга бу футболчилар билан ишлаш ёқади.

Менда ақл бовар қилмайдиган иш шароитлари бор. Мен Англияда ноябрь, декабрь, январь, февраль ойларини ёмон кўраман, чунки об-ҳавонинг яхшиланишини истардим. Аммо менда ҳамма нарса бор. Ўз ишингизни бажариш учун ҳамма нарса. Шунинг учун ҳам «Сити» билан шартномамни узайтирдим. Бу асосий сабаб.

Мен «Бавария» ёки «Барселона» да ўзимни ёмон ҳис қилганим ҳақида гапирмаяпман, аммо бу клублар билан ишлаш мобайнида доимо Англияда бўлишни орзу қилардим. Мен Шекспирнинг мамлакати, The Beatles ва Oasisда ишлашни хоҳлардим. Англия нафақат футбол, балки кино ва театр ҳамдир. Махсус мамлакат», - деди Гвардиола Рио Фердинандга BT Sport  учун берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz