Қайднома

Қидирув

Жасур Жалолиддинов «Андижон»га ўтиши мумкин...

Жасур Жалолиддинов «Андижон»га ўтиши мумкин...

  05.03.2021 08:30
  0
  293
Жасур Жалолиддинов «Андижон»га ўтиши мумкин...

2020 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини Россиянинг «Локомотив» ва «Тамбов» клубларида ўтказган Жасур Жалолиддинов (суратда ўртада) янги мавсумдан яна Ўзбекистон Суперлигасига қайтиши мумкин.  Алишер Никимбаевнинг «Футболиум» каналида ёзилишича, 18 ёшли яримҳимоячи 2021 йилги мавсумни «Андижон» клубида ўтказиши кутилмоқда. 

«Жасур Жалолиддинов катта эҳтимол билан фаолиятини «Андижон» клубида давом эттиради. Унинг Европа клубига ўтиши ҳақидаги гаплар афсуски ўз тасдиғини топмади. Эътиборлиси, Жасур «Бунёдкор»га қайтмади ва энди ҳозирги агенти билан келишувни бекор қилиш ҳақида ўйламоқда», - дейилади каналдаги постда.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Жалолиддинов 2020 йилнинг ёзида «Бунёдкор»дан Москванинг «Локомотив» клубига қарийб 1 миллион евро эвазига ўтгани, ушбу трансфердан 350 минг евро «Бунёдкор»га тегиши, маблағнинг қолган қисми эса Жасурнинг россиялик агенти Юрий Белоусга тўланиши ҳақида хабар берилганди. 18 ёшли яримҳимоячи Россияда ўйнаб кета олмагач, «Локомотив» клуби у билан келишувни бекор қилганди. 

Шундан сўнг, Белоус Жасурга Туркия ва Испания клубидан таклиф борлиги ҳақида гапирган, аммо Жасур январь ойида «Бунёдкор» клуби машғулотларига қайтганди.

Маълумот учун, ҳозирда «Андижон» клубини Жалолиддиновнинг ёшлар жамоасидаги мураббийи Отабек Ғуломхўжаев бошқармоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz