Қайднома

Қидирув

Жавлон Иброҳимов ҳам Тожикистонда ўйнайди-ми?

Жавлон Иброҳимов ҳам Тожикистонда ўйнайди-ми?

  05.03.2021 08:42
  0
  285
Жавлон Иброҳимов ҳам Тожикистонда ўйнайди-ми?

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ва Тожикистон Олий лигаси янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Душанбенинг «Истиқлол» клуби Туркияда йиғин ўтказмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоанинг Анталиядаги машғулотларига Ўзбекистон миллий жамоасига номзод яримҳимоячи Жавлон Иброҳимов бориб қўшилган. Ўтган мавсумдан буён «Навбаҳор» клуби шарафини ҳимоя қилган 30 ёшли яримҳимоячи Наманган клуби машғулотларидан «Истиқлол»нинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилган. Иброҳимов Душанбе клуби мураббийлар штабида яхши таассурот қолдира олса, янги мавсумни Тожикистоннинг амалдаги чемпиони сафида ўтказади.

Аввалроқ, «Бунёдкор» собиқ яримҳимоячиси Санжар Рихсибоев ҳам Душанбе клуби сафида кўрикдан ўтаётгани эълон қилинганди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz