Қайднома

Қидирув

Видалга «Марсель» қизиқиш билдирмоқда

Видалга «Марсель» қизиқиш билдирмоқда

  05.03.2021 13:49
  0
  152
Видалга «Марсель» қизиқиш билдирмоқда

Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

33 ёшли чилиликнинг хизматларига «Марсель» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Француз жамоасининг янги бош мураббийи Хорхе Сампаоли бир пайтлар Чили терма жамоасида ҳам фаолият юритган.

Шу сабабли ҳам «Марсель»нинг Артурога қизиқиши айнан аргентиналик мутахассиснинг ташаббуси ҳисобланади. Видальнинг ўзи Францияга кўчиб ўтиш истиқболларига ижобий қарайди, чунки унинг Италия клубидаги келажаги сўроқ остида турибди.

Маълумот ўрнида, 8 миллион еврога баҳоланаётган Видаль 2020/2021 йилги мавсумда, «нерадзурри» билан барча мусобақаларда 28 учрашув ўтказиб, 2 гол ва 2 голли узатма муаллифига айланган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz