«Ливерпул»да яна мотам. Февралда Юрген Клоппнинг онаси вафот этганди, энди Алиссоннинг отаси оламдан кўз юмди. Gol.ru мазкур воқеа тафсилотларига батафсил тўхталди.
57 ёшли Жозе Беккер Ринкау-ду-Инферну шаҳридаги уйига яқин ҳудудда жойлашган кўлда чўкиб кетди. O~Globo нашрининг ёзишича, у тўғондан шўнғиб, кейин қайтиб чиқмаган. ESPN эса воқеа соат 17:00да рўй бергани, етти соатдан кейин унинг жасади топилгани ҳақида ёзди. Ҳеч қандай жисмоний тазйиқ аломатлари аниқланмаган.
Алиссонга «Флуминенсе» (акаси ўйнаётган клуб) ҳамда «Интернасьонал» (ҳар икки дарвозабоннинг собиқ клублари) ҳамдардлик билдирди. Ушбу жараёнга «Сан-Паулу» ҳам қўшилди. «Оиламизни дарвозабонлар оиласи дейиш мумкин, - деганди Алиссон 2018 йили. - Отам иш жойидаги жамоада дарвозабон бўлган, бобом эса ҳаваскорлар сафида. Кейинчалик акам ҳам шу позицияда фаолиятини бошлади, натижада, ушбу машғулот менга ҳам ёқиб қолди».
***
«Беш ёшга тўлганимда, акам билан отамнинг ўйинини кўргани боргандик, - дея эслайди Алиссон. - Футболдан завқ олаётгани яққол сезилиб турарди. Ростини айтсам, у майдонда бироз аҳмоқона ҳаракатлар қиларди. Тўпни эгаллаш учун ўзини аямай, ҳужумчилар оёғига ташланарди. Иккимиз ҳам у билан фахрланиб, отамизнинг услубини ўзлаштирдик. Барча болаларда шундай бўлади-ку - отангиз қандайдир яхши иш қилаётганини кўрсангиз, «Мен ҳам унга ўхшашни хоҳлайман», дейсиз».
Ёрқин хотиралар ЖЧ-1998 билан боғлиқ бўлиб, ўшанда Бразилия термаси ярим финалда голландларни футбол «лотерея»сида мағлубиятга учратганди. «Пенальтилар тепилаётганда отам ва тоғам гўё ақлдан озишганди. Улар босимга дош беролмадилар, ўринларида жим ўтира олишмасди. Таффарел ҳал қилувчи пенальтини қайтарган пайт отам бақирганча меҳмонхонада ошхона томон югурди, ва... юзини тортга ботирди. Ёнимизга қайтганида, юзи шакар қиёмга беланган, шунга қарамай қичқиришдан тўхтамасди: «Биз финалга чиқдик!» Бу болалигимдан буён эсимдан чиқмайдиган ажойиб воқеа бўлганди. Отам яхши маънода тентак эди». Ўша мундиал финалида қаҳрамонликни такрорлашнинг имкони топилмади - бразилияликлар французларга 0:3 ҳисобида ютқазишди.
Алиссоннинг отаси билан бирга тушган суратлари бисёр. «Менинг дўстим, менинг ўқитувчим. У ҳозирги даражага етишишимга асқотадиган барча жиҳатларни ўргатди, мақсадларимга эришишимга сабабчи бўлди. Орзу қилиш, кенг фикрлашни ўргатди. Ҳаммаси учун раҳмат, ота, сизни яхши кўраман», - «Ливерпуль» дарвозабони «Инстаграм»даги саҳифаси орқали отасини туғилган куни билан шундай табрикларди. Шунингдек, Бразилияда 8 августда нишонланадиган «Оталар куни»да ҳам унинг манзилига қутловлар йўлларди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20