Қайднома

Қидирув

Статистика: Юбилей – ўттизинчи чемпионат старт олмоқда...

Статистика: Юбилей – ўттизинчи чемпионат старт олмоқда...

  08.03.2021 12:21
  0
  357
Статистика: Юбилей – ўттизинчи чемпионат старт олмоқда...

Сизга яхши маълумки, 9 март куни Суперлигада футбол бўйича, юбилей - ўттизинчи Ўзбекистон чемпионатига старт берилади. Ана шу биринчиликка рақамлар орқали назар ташлашни таклиф этаман: чемпионатнинг нечта иштирокчиси, қанча ўйнаган, гол урган ва гол ўтказиб юборган? Ушбу юбилей чемпионатида бизни қандай юбилей ва рақамлар кутаётгани ҳам қизиқ.

*** Масалан, чемпионат дебютанти Яйпаннинг «Турон» жамоаси элитамизнинг 40-иштирокчисига айланади. Улар албатта, дастлабки голларини уришади, ўтказиб ҳам юборишади, шунингдек, биринчи ғалаба, дуранг ва мағлубиятлари ҳам қайд этилади.

*** Бу йил Ўзбекистон чемпионатининг юбилей - 20 000-голи урилиши аниқ. Бунинг учун 360та тўп киритилиши керак. Жорий мавсум футбол мухлисларини яна кўплаб юбилей воқеликлар кутмоқда.

*** Фақат икки жамоа - мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» ва Наманганнинг «Навбаҳор» жамоалари миллий чемпионатимиз олий дивизионидаги юбилей - 30-мавсумини нишонлашади.

*** Бундан ташқари, «Пахтакор» ушбу мавсумда элитадаги 600-ғалабасини нишонлайди. Бу ўзига хос рекорддир, унга қадар эса ўн бешта ғалабали учрашув қолган. Чемпионатда қатнашган йиллари давомида 2000 очколик маррага етиши учун Питер Хюистра жамоасига атиги 12 очко керак бўляпти. Ўтган мавсумда «Пахтакор» ўзининг юбилей - 1900-голини урганди. Янги мавсумда эса пойтахтликларнинг рақиблари 2000-голини уришига тўсқинлик қилишлари қийин. Бунинг учун эса атиги 66та гол керак.

*** Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси 6та ғалабали учрашувидан сўнг 400-ғалаба маррасига эришади.

*** Агар Қаршининг «Насаф» клубида ишлар яхши кечса, Рўзиқул Бердиев шогирдлари мавсум бошидаёқ чемпионатда юбилей - 1300-очкосига эришишлари мумкин. Бунинг учун «Насаф» атиги олти очко тўплаши лозим. Шунингдек, қаршиликлар юқори дивизиондаги ғалабалари сонини 400тага етказишга мажбурдирлар ва бунинг учун 15та учрашувда зафар қучишлари талаб этилади. Ўтган мавсумда «Насаф» қўлга киритилган айнан 15та ғалаба эвазига 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

*** Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига рақиблари 900-очкосига етишишига тўсқинлик қилиши эҳтимолдан йироқ эмас. Улуғбек Бақоев шогирдлари давра рақамига етишлари учун атиги 13 очко тўплашлари керак.

*** «Андижон»нинг 900-голини урганидан мухлислари билан биргаликда хурсанд бўлишни жуда истардим. Бунинг учун жамоага 17та гол етишмаяпти. Аммо бунинг учун Отабек /уломхўжаев шогирд­лари бироз тер тўкишлари талаб этилади. Гап шундаки, «Андижон» жамоаси ўтган мавсумда рақиблар дарвозасига атиги 16та (!) гол урган.

*** Пойтахтнинг «Бунёдкор» клуби икки ёқимли ва битта бироз ёқимсиз юбилей арафасида турибди. Яқинлашиб келаётган мавсум «қалдирғочлар» учун 15-си бўлади. Шунингдек, Вадим Абрамов шогирдлари учун 6-тур баҳси элитадаги 400-учрашувга айланади. Аммо пойтахтликларни нохуш думалоқ рақам ҳам кутяптики, жамоа ўз дарвозасидан яна 17та гол ўтказиб юборса, 300-лик маррасига етган бўлади.

*** Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси элитадаги 800-очкога яқин. Шунингдек, уларни салбий натижа кутмоқда, яъни ўтказиб юборилган 18-гол Ҳамид Актамов шогирдларининг 1000-голига айланади.

*** Пойтахт «Локомотив»и чемпионатдаги 800-очкосини нишонлаши ва 100-дуранг натижани қайд этиши кутилмоқда.

*** Муборакнинг «Машъал» клуби ўзининг элитадаги 19-чемпионатида кам ўтказиб юборилган 700та гол ва эҳтимол, 100та дурангни нишонлайди.

*** Агар Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бўлажак чемпионатда 37 очко тўплай олишса, «Қўқон-1912» жами тўпланган очколарини 700тага етказишади.

*** Миржалол Қосимов шогирд-лари 500-очкосини нишонлашади. Бунинг учун элитадаги 14-мавсумида АГМК 27 очко тўплаши керак.

*** Суперлиганинг икки жамоаси - Бекободнинг «Металлург» ва Термизнинг «Сурхон» клублари бўлажак чемпионатни ҳеч қандай тур рақамларисиз ўтказишади.

Юқоридаги рақамлардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатнинг барча ўтган 29 мавсуми сарҳисоб жадвалини тақдим этамиз:

- Олий лига ва Суперлига тарихида 19640та гол урилди, биз элитадан 20000-голни кутмоқдамиз. 2020 йилги мавсумда 450та гол урилди, ўртача кўрсаткич ҳар бир ўйинда 2,47тани ташкил этди.

- ФИФА турли даражадаги қоидабузарликлар учун қуйидаги очколарни олиб ташлаганди:

- 2016 йили «Шўртан»дан 3 очко;

- 2018 йили «Бунёдкор»дан 6 очко.

Клуб

Мавсум

Ўйин

Ютуқ

Дуранг

Мағлубият

Тўплар нисбати

Очко

1

«Пахтакор» (Тошкент)

29

854

585

135

134

1934-718

1888

2

«Нефтчи» (Фарғона)

27

802

473

126

230

1566-856

1545

3

«Навбаҳор» (Наманган)

29

854

394

176

284

1402-1023

1358

4

«Насаф» (Қарши)

24

702

385

139

178

1248-770

1294

5

«Бухоро»,«Нурафшон» (Бухоро)

28

828

319

142

367

1108-1262

1099

6

«Сўғдиёна» (Жиззах)

25

742

251

134

357

934-1215

887

7

«Андижон», «Наврўз» (Андижон)

25

740

235

153

352

983-1218

858

8

«Динамо», «Афросиёб», «Мароқанд»(Самарқанд)

24

706

241

124

341

853-1034

847

9

«Бунёдкор», «Қурувчи» (Тошкент)

14

394

255

79

60

726-283

838

10

«Металлург» (Бекобод)

23

668

224

138

306

828-1025

810

11

«Қизилқум» (Зарафшон - Навоий)

21

608

215

131

262

742-882

776

12

«Локомотив» (Тошкент)

16

450

227

94

129

735-511

775

13

«Машъал» (Муборак)

18

512

209

93

210

650-690

720

14

«Трактор» (Тошкент)

16

490

178

87

225

684-814

621

15

«Қўқон-1912», «Темирйулчи» (Қўқон)

15

454

164

71

219

603-802

563

16

«Дўстлик», «Политотдел» (Тошкент вил.)

11

346

169

52

125

669-532

559

17

АГМК, «Олмалиқ» (Олмалиқ)

13

364

132

77

155

503-529

473

18

«Сурхон», «АСК» (Термиз)

14

426

123

75

228

504-800

444

19

«Шўртан» (/узор)

12

340

108

54

178

393-566

375

20

МҲСК, «Пахтакор-79» (Тошкент)

17

216

106

44

66

420-335

362

21

«Хоразм», «Динамо» (Урганч)

8

248

62

44

142

281-518

230

22

«Зарафшон» (Навоий)

6

196

60

37

99

263-355

217

23

«Янгиер» (Янгиер)

7

216

56

37

123

266-385

205

24

«Орол», «Турон» (Нукус)

5

164

44

23

97

171-329

155

25

«Косонсой», «Кушон» (Косонсой)

5

156

40

25

91

171-305

145

26

«Гулистон», «Шифокор» (Гулистон)

5

154

34

17

103

142-340

119

27

«Атласчи» (Марғилон)

4

124

34

16

74

149-280

118

28

«Чирчиқ» (Чирчиқ)

4

122

26

25

71

130-240

130

29

«Тўполанг» (Сариосиё)

3

86

28

12

46

103-146

96

30

«Кимёгар» (Чирчиқ)

2

72

20

16

36

83-125

76

31

«Академия» (Тошкент)

1

34

16

11

7

72-45

59

32

«Семурғ» (Ангрен)

2

72

15

12

45

99-200

57

33

«Обод» (Тошкент)

2

60

8

9

43

40-103

33

34

«Цементчи» (Қувасой)

1

30

8

7

15

39-64

31

35

«Чилонзор» (Тошкент)

1

34

8

6

20

51-70

30

36

«Шаҳрихон» (Шаҳрихон)

1

32

7

7

18

25-67

28

37

«Кимёгар» (Чирчиқ)

1

32

5

5

22

30-68

20

38

«Вобкент» (Вобкент)

1

30

3

6

21

23-70

15

39

«УзДонгЖу» (Андижон)

1

30

2

7

21

17-65

13

40

«Турон» (Яйпан)

0

0

0

0

0

0|0

0

Сергей КНЯЗЕВ

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz