Қайднома

Қидирув

"Пакана" Бернарду Сильва ҳам бош билан ҳам гол ура олади?!

"Пакана" Бернарду Сильва ҳам бош билан ҳам гол ура олади?!

  11.03.2021 04:40
  0
  253

Бутун ҳаёти давомида бўйи нисбатан пастлиги туфайли баъзи муаммо-қийинчиликларга учраган Бернарду Сильва ЧЛ ўйинида бош билан ҳам гол урди. «Манчестер Сити» 1|8 финал босқичидан ўрин олган дастлабки ўйинда «Боруссия» М. меҳмони бўлиб, ортга ишончли ғалаба билан қайтди - 2:0. «Шаҳарликлар» урган 2та голдан бири португалиялик Бернарду Сильва ҳисобига ёзилди. Ғайриоддий вазият: Жоау Канселу тўпга эга чиқиши билан уни дарҳол жарима майдонига узатди, паст бўйли Бернарду эса югуриб кириб, боши билан зарба йўллади.

Айтишларича, Бернарду Сильва бўйи нисбатан пастлигидан ҳамиша қандайдир ўнғайсизлик сезган. Мана, унинг The Players~ Tribune мақоласидаги сўзларидан иқтибос: «Болалар жамоаларида жуссаси энг кичик футболчи эдим. Баъзи мураббийлар ўсмирлар бўйига алоҳида эътибор қаратишади. Бўйнинг пастлиги кутилмаган муаммолар туғдириши ҳам ҳеч гап эмас. Дейлик, 16 ёшда жуда қийин вазиятда қолганман. Яъни ёшлар жамоасида деярли ўйнамаганман, айнан жуссам кичиклиги туфайли...».

Бернарду Сильва худди шу мақолада ҳаммасини Фернандо Чалана буткул ўзгартириб юборганини баён этган. Гап бўйи баланд­лиги билан ажралиб турмаган, аммо фаолияти давомида жуда кўп гол урган собиқ футболчи ҳақида кетмоқда. Чалана кейинчалик «Бенфика»да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган. Вақтида Бернарду Сильвага айнан у ажойиб лақаб топган - «Месси­зиньо». Оддий айтганда, Чалана жамоада Сильвани кимсан Мессига таққослаганди.

Ҳозир «Сити» ярим ҳимоячисининг бўйи 173 сантиметрга тенг. «Бенфика» академияси собиқ мураббийи Жоау Тралхау ҳам Sky Sports нашрига берган интервьюсида Бернардунинг бўйи болалигидан унга ортиқча қийинчиликлар туғдиргани ҳақида гапирган: «Бўйи пастлиги учун майдонда тинмай курашишига тўғри келарди. Ваҳоланки, жисмоний қуввати бошқа болаларникидан сезиларли даражада кам эди». Тралхау кейинчалик Сильвага футболда бўй ёки гавда асосий жиҳат эмаслигини уқтиради. Португалиялик йигит ўсмирлик чоғи чиндан ҳам, асосан захирада ўтирган, лекин U-19 жамоасида сардорлик боғичини қўлга олишни уддалаган. «Манчес­тер Сити» ўйинларига эътибор билан қарасангиз, Бернарду тўпга боши билан деярли тегинмайди. Дейлик, у «шаҳарликлар» сафида барча турнирлар ҳисобидан жами 35та гол урган бўлса, шулардан атиги 3таси бош билан берилган зарба самарасидир. Хосеп Гвардиола португалияликни майдон марказига яқин ҳудудга суриб, унинг хусусиятлари ҳақида гапирган ва бўйига алоҳида тўхталганди: «Бернарду жуда ориқ, жуссаси кичик. Шунга қарамай, чиройли ўйнайди, чунки майдонда аввало, ақлга таянади».

Бернарду Сильва «Манчестер Сити»да «Боруссия»га қарши баҳсдаги вазиятга нисбатан анча мураккаброқ ҳолатда ҳам боши билан гол урган. 2018 йили «Кардифф» билан ўйинда ноодатий воқеа юзага келганди: Лерой Сане жарима майдонига ноқулай узатма бергач, Сильва бошининг орқа қисми билан зарба йўллаган ва тўп юқорига кўтарилганча аста дарвоза ичига тушганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz