Қайднома

Қидирув

Оливье Жирунинг таомномаси...

Оливье Жирунинг таомномаси...

  11.03.2021 07:07
  0
  323
Оливье Жирунинг таомномаси...

Оливье Жиру - ўтган ҳафтанинг энг эсда қоларли воқеаларидан бирининг қаҳрамонига айланди: Чемпионлар Лигаси 1|8 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсда франциялик ҳужумчи чиройли гол уриб, «Челси»га сафардаги муҳим ғалабани (1:0) тортиқ этди. Оливьени бутун фаолияти давомида етарли даражада қадрланмаган, айрим мухлислар уни ҳамон топ даражадаги форвард деб ҳисоблашмайди. Ваҳоланки, Жирунинг ҳисобида мақтовга лойиқ кўрсаткичлар бисёр.

«Арсенал»да француз уч марта Англия кубогини қўлга киритган, 2014 ва 2017 йиллардаги финал баҳсида Аарон Рэмзига ҳал қилувчи голли узатмани амалга оширганди. 2018 йилда эса Дидье Дешам томонидан шакллантирилган Франция термаси таркибининг муҳим бўлагига айланиб, Россияда ўтган мундиалда жаҳон чемпионлигига эришган. Ҳозир 34 ёшни қаршилаб улгурган Оливье тез-тез «Челси» жонига оро кирмоқда: ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Севилья»га қарши баҳсда «покер» муаллифига айланди, энди эса «Атлетико» билан ўйинда қойилмақом гол урди.

Хўш, «қария» бундай формасини сақлаб қолишни қандай уддаламоқда? Асосий сир - унинг майда-чуйдаларгача ҳисобга олинган парҳезида. Бу ҳақда англиялик газетачилар батафсил маълумотга эгалар. Демак, Оливье ҳозирги ҳолатини сақлаб туриш учун нималар истеъмол қилишига эътибор қаратамиз:

* Жиру нонуштага банан ва черника ёрмаси; қулупнай мураббоси қўшилган кулча» тухум оқи ва дудланган гўшт; майдаланган булка; майдаланган буғдой ва банан; ананас; йогурт; қора нон; қовурилган тухум ейди. Табиийки, француз бу маҳсулотларни бир ўтиришда истеъмол қилмайди, аммо унинг тонгги таомномаси юқорида қайд этилган овқатлардан иборатдир.

* Тушликда Жиру қуйидаги маҳсулотлардан бирини танлайди: товуқ гўшти билан салат; қора нон билан ловия; балиқли паста; ловия аралаштирилган кўкат салати; куркали сэндвич; гуруч қўшилган қизил гўштли балиқ; картошка билан тайёрланган балиқ.

* Ниҳоят, кечки овқат ҳақида: ловия ва картошка; гулкарамли балиқ; товуқ ва сабзавотлар; гуручли балиқ; сабзи ва помидор соусида тайёрланган товуқ гўшти; стейк ва сабзавотлар; ловияли салат.

Жиру асосий овқатлардан таш­қари танаффуслар пайти нималар (рўйхатга кирмаган барча нарса тақиқланади) тановул қилади?

* Банан ва мурабболи сэндвич, мюсли батончиклари ёки ширин попкорн;

* Скона (Британия нони), хамир ёки бейглга ўралган балиқ;

* Бўтқа (каша), капкейка, йогурт ёки милкшейк;

* Мевалар, қуруқ мевалар ёки ёнғоқ.

Шуларнинг бари (Қ машғулотларда астойдил тер тўкиши) Жирунинг топ футболчилар сафида қолишига замин яратмоқда. Гарчи буни айримлар тан олмаётган бўлса ҳам. Бу йил француз 35 ёшни қаршилайди, аммо у «Челси» билан мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлашига, миллий терма асосий таркибидаги жойини сақлаб қолишига ишонмоқда. Афтидан, Оливье ЖЧ-2018даги муваффақият олдига Чемпионлар Лигаси ва Евродаги ғалабани ҳам қўшиб қўйиш ниятида. Яна бир муҳим турнир - Европа Лигасида зафар қучиб улгурган: бу воқеа икки йил аввал рўй берган, ўшанда Жиру «Арсенал»га қарши кечган финалда (4:1) голлардан бирини уриб, мусобақа тўпурари бўлганди.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz