Қайднома

Қидирув

Можаро: Бир шартнома тарихи

Можаро: Бир шартнома тарихи

  13.03.2021 07:35
  0
  176
Можаро: Бир шартнома тарихи

Бенжамин Ашампонг - ганалик ҳужумчи, бутун фаолиятини Африка клубларида ўтказган, бир сафар терма жамоага ҳам чақирилган. Transfermarkt уни 250 минг еврога баҳоламоқда. Яқинда ушбу футболчи ВВСга совринлари сони бўйича Мисрнинг иккинчи клуби - «Замалек» уни бир миллион долларга чув туширгани ҳақида гапирди.

Ашампонг эҳромлар юртига 2017 йили кўчиб ўтган, аммо клубининг асосий таркибидаги жойини сақлаб қолишни уддалай олмади. Қолаверса, клубнинг маошларни вақтида тўламаслиги ҳам унга ёқмади. Шу боис, ижара асосида «Замалек» билан дўстона алоқаларни йўлга қўйган «Петроджет» жамоасига ўтди. Бенжаминнинг айтишича, фақат кейинги ярим йиллик маош қайд этилган шартнома тузган.

Аммо маълум бўлишича, Ашампонг «Замалек» билан тузилган тўрт йиллик битим ва қолиб кетган маошидан воз кечиши учун келишув имзолаган. Клуб шу тариқа Бенжаминга 1,1 млн. доллар тўламасликнинг юридик чорасини қўллаган. Қаҳрамонимиз ижара муддати тугаганидан кейин текинга ўйнашини билгани ҳолда «Замалек»ка қайтди. Ёшлар жамоаси машғулотларида қатнашди, уч ой маош олмагач, клубни ўзи тарк этди. ФИФА қоидаларида агар клуб уч ой маош тўламаса, эркин агентга айланиш белгиланган.

Ашампонг ўша заҳоти судга мурожаат этди. CAS Арбитраж суди футболчининг шикоятини ўринли деб топиб, шартномалар бўйича фирибгарлик қилинганини белгилади ва «Замалек»дан барча пулларни, қўшимчасига, суд харажатларини тўлашни талаб қилди. Миср клуби икки хил далил кўрсатди: агент билан келишув ва футболчининг шикоятлардан воз кечиши. Аммо суд уларни қонуний кучга эга эмас деб ҳисоблади.

«Замалек» бошқа бир ҳужжат - футболчининг агенти Нодир ал Сайид билан тузилган келишув орқали айбловдан қутулишга интилди. Гўёки, у ва Ашампонг клубдан 250 минг доллар олишга рози бўлишган. Бироқ Бенжаминнинг айтишича, бу ҳужжат қалбакилаштирилган ва у эндиликда ал Сайиднинг мижози ҳисобланмайди. Футболчи ҳатто ўша 250 мингни ҳам кўрмаганини қўшимча қилган. Агент эса 2016 йилдан буён Ашампонгнинг иши билан шуғуллангани, у имзолаган барча ҳужжатлар ҳақиқий эканлигини таъкидламоқда.

Шартноманинг 11 ойи мобайнида Бенжамин «Замалек»дан 111 минг доллар олган. Мазкур воқеа-дан сўнг Қатар клубларидан бирига трансфери тасдиқланиши учун «Замалек»га шикояти йўқлиги ҳақида келишув имзолади (бу мисрликларнинг яна бир далилидир). Аммо CAS ушбу ҳужжатни қонуний кучга эга эмас, чунки у «танг вазият»да тузилган деб ҳисоблади.

- Биз билан худди ҳайвонлардек муносабатда бўлишаётгани нотўғри. Мен ва бошқа йигитлар бундай ҳолатларга қарши курашишимиз керак. Оиламни боқиш мақсадида бу ерда иш бошлагандим, - дейди Ашампонг.

CAS «Замалек»ни футболчини қўрқитганликда, унинг олдидаги мажбуриятларни бажармаган ҳолда, шартномани бекор қилишни истаганликда айбламоқда. Суд клуб барибир Ашампонг-га 1,1 млн. долларни тўлаши кераклигини таъкидламоқда. «Замалек» эса ўзини ғалати тутяпти. Масалан, унинг вакиллари суд ишини кўриб чиқиш жараёнида қатнашишмаган, чунки «клубнинг электрон почтаси билан шуғулланувчи шахс кетган».

ФИФА мазкур ишни кўриб чиқмоқда. «Замалек»ка трансфер тақиқи қўйилиб, маълум очколардан маҳрум қилиниши мумкин.

 

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz