Қайднома

Қидирув

Рейтинг: Ўзбек футболи 2020: 30 нафар ёрқин «фигура» (3-қисм)

Рейтинг: Ўзбек футболи 2020: 30 нафар ёрқин «фигура» (3-қисм)

  14.03.2021 07:17
  0
  343
Рейтинг:  Ўзбек футболи 2020: 30 нафар ёрқин «фигура» (3-қисм)

«УЗБЕКСКАЯ КУХНЯ» ВА SPORTS.RU САЙТИНИНГ ЖАНЖАЛЛИ РЕЙТИНГИ УЧИНЧИ ҚИСМИ (18-13-ЎРИНЛАР). Рейтингнинг дастлабки икки қисмини газетамизнинг аввалги сонларида ҳавола қилгандик. Орада озгина танаффус юзага келди ва энди 2020 йил якунларига кўра, 13-28-ўринларда эътироф этган  шахслар билан танишамиз.

Рейтинг қуйидаги мезонлар асосида тузилган:

**Ўзбек футболи ривожланишига таъсири (қонуний);

**Европа, Осиё ва Россия ОАВ янгиликларида эслатиб ўтилганлар;

**Sports.ru янгиликлари лентасида эслатиб ўтилганлар;

**Google ва Yandex қидирув тизимларидаги сўровлар;

**Ижтимоий тармоқлардаги обуначилар, шунингдек, фан-клубларнинг мавжудлиги;

**Чет эл ва маҳаллий лигада муваффақиятли ўйин (футболчи ёки мураббий);

**Ўзбекистоннинг нуфузли ОАВ ва «Узбекская кухня»даги интервьюлар;

**Бошқарув корпусида юқори маъмурий лавозим мавжудлиги (ОФК ёки ЎФАда);

**Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги муваффақиятлар.

18-ўрин. Остон ЎРУНОВ, Москванинг «Спартак» клуби собиқ футболчиси (sports.ru рейтингида янги). Ушбу мақоланинг ёзи­лиш босқичида Ўрунов Мос­ква­нинг «Спартак» клуби ихтиёрида эди. Газетада нашр қилинаётган пайт эса, Остон «Уфа»га нохуш кайфиятда қайтди. У орадаги қисқа вақт ичида «қизил-оқлар» таркибида «Родина» дарвозасига гол уриш баробарида бош мураббий Доменико Тедескодан ўйинларга ҳали тайёр эмаслиги ҳақидаги хулосани ҳам эшитди. Шунингдек, Москва марказий универмагига бориб, бироз шов-шув кўтаришга ҳам улгурди... Умуман, Ўрунов «Спартак» сафига қўшилишидан анча олдин «Узбекская кухня» назарига тушганди. Кейинчалик блогда Остон аслида бундай даражадаги футболчи эмаслиги ҳақида ёзилди. Кўринишидан, унинг энг қизиқарли фазилатлари талабнинг ўта юқорилиги таъсирида бузилди. «Навбаҳор»дан «Герта»га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалганига эса 2,5 йил бўлди. Умуман, бу агентлик ишидан бошқаси эмас. Ўруновнинг норасмий «ҳомийлари» қаторида тилга олинадиган Самвел Бабаян ва Шамиль Газизов таъсиридами, футболчи атрофида кўплаб шов-шувли воқеалар кузатилди, афсуски, салбийлари ҳам бор. У Ўзбекистонда энг катта мухлислар армиясига эга клубда бинойидек ўйнаганди. «Спартак» буни инобатга олиб, «Твиттер»даги саҳифасида ўзбек тили бўлимини ҳам очди. Ўрунов яна Айртон пародиялари учун «нишон»га айланди...

 

17-ўрин. Суннатулла БЕКЕНОВ,  Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги собиқ директори (sports.ru рейтингида янги). Бу шахс Ўзбекистон Миллий университети ва Банк-молия академияси битирувчиси ҳисобланади. У турли йилларда Молия вазирлигида раҳбарлик лавозимларида ишлаган, Иқтисодиёт вазири бўлган ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2019 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Президенти давлат бюджети билан боғлиқ барча тузилмаларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Қаҳрамонимиз эса мазкур ташкилотни ўтган йилнинг декабригача бошқарди. Янгиликлар ҳажми футбол жамоатчилигини ҳам ларзага солди. Бу барча клублар акцияларни кимошди савдосида сотилишигача давлат томонидан қўллаб-қувватланишдан халос бўлишини англатарди. Бекенов ўзбек футболида клублар кучлари мувозанатига сезиларли таъсир кўрсатганлардан бири бўлди. Бюджетни қисқартириш нафақат вилоятлар қарамоғидаги клублар, балки ўйинлари кўпроқ пул тушуми ёки давлат ҳомийлигига боғлиқ АГМК, «Металлург», «Локомотив» ва ҳаттоки, «Пахтакор»га ҳам таъсир қилди.

 

16-ўрин. Темур КАПАДЗЕ, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи, «Локомотив»нинг собиқ мураббийи (sports.ru рейтингига 2 йилдан сўнг қайтди). Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати қолдирилганлигига қарамай, Кападзе йилни барқарор ўтказди. Темур Тоҳирович (ҳа, энди уни исм-шарифи билан аташ керак) мавсумнинг иккинчи ярмида ҳар жабҳада пастга шўнғиган «Локомотив»ни қабул қилди. «Темирйўлчилар» барча имкониятларни йўқотиб, ўртамиёна жа­моага айланишганди, Кападзе иш бошлаганидан кейин ўйин сифати сезиларли даражада яхшиланди. Яъни «Локо» инқироздан чиқа бошлади, бу ҳол Кападзе нафақат яхши кўрсаткичларга эга мураббий, балки инқироз даври учун муваффақиятли мутахассис эканлигини кўрсатди. Унинг мураббийлик фалсафаси ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Мавсум охирида Темур Тоҳировичга янги шарт­нома таклиф қилинди, аммо ЎФА мураббийларга клуб ва терма жамоадаги ишни бирлаштиришни тақиқлаб, бошқача йўл тутди. Айтиш жоиз, Кападзе бундан фақат ютди. Энди Темур Тоҳирович келажакда Вадим Абрамов ворисига айланса, ҳеч ким ажабланмайди.

 

15-ўрин. Жалолиддин МАШАРИПОВ, «Пахтакор»нинг собиқ футболчиси, Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси (2019 йили sports.ru рейтингида - 27-ўрин). 2020 йилги Суперлиганинг энг қимматбаҳо активи ниҳоят, хорижга чиқди, барибир. Тўғри, Европага эмас, лекин факт шуки, Машарипов энди легионер. Асосийси, у ўтган мавсум аъло даражада тўп сурди. Умуман олганда, эталонга яқин келган «Пахтакор»-2020да айнан Машарипов ҳақиқий етакчи мақомида ўйнади. Эҳ, «Персеполис»га қарши ОЧЛ ўйинида ўша қизил карточкани олмаганида, ким билади, Жалолиддин ҳозир қаерда ўйнаётган бўларди... Энг асосийси, у айни пайт Ўзбекистоннинг амалдаги йил лауреати.

 

14-ўрин. Диёр ИМОМХЎЖАЕВ, ПФЛ бош директори в. б. (sports.ru рейтингида янги). Ўзбек футболидаги асосий шахслардан бири. Диёрнинг мақолалари шу даражада кенг ёйилдики, у моҳиятан ўзбек клуб футболи ғояларини мухлисларга етказишда асосий дирижёр ҳисобланади. Имомхўжаев биринчи навбатда, қатор муҳим қарорларни қабул қилган ислоҳотчи сифатида танилди. Иккинчи томондан, у ноаниқ баёнотлар ва хатолар туфайли баҳсли шахсга айланди (жумладан, Суперлига йўлланмасининг бахтли эгаси аниқланган «Нефтчи» - «Турон» учрашувига боғлиқ мутлақо тушунарсиз назорат). Умуман, Имомхўжаев зиммасида иш жуда кўп, муаммолар, хатолар ва муваффақиятлар шунга яраша етарли. Коронавирус туфайли қайта ишланган тақвим, Ўзбекистон телевидениесининг маҳаллий чемпионатга муносабати яхшилангани, янги йўлга қўйилган U-18 чемпионати ва таниқли видеоброадкастерлардан бири билан шартнома тузилгани... 2021 йили унинг ишини янада объектив баҳолаш имконияти бор. Ҳозирча Имомхўжаев ушбу рейтингда аниқ ва муносиб жой олди.

 

13-ўрин. Миржалол ҚОСИМОВ, АГМК клуби бош мураббийи (sports.ru рейтингига 3 йилдан сўнг қайтди). Ўзбек футболининг чин афсонаси. Оддий ўртамиёнадан қудратли жамоа шакллантираётган кучли шахс. Ҳа, Олмалиқ клуби Қосимов даврида даҳшатли кучга айланди. Дейлик, АГМК ўтган мавсум ўз тарихида биринчи марта миллий чемпионат совриндорлари қаторига кўтарилди, қолаверса, Ўзбекистон кубогида «Локомотив» ва «Насаф» каби жамоаларни четга суриб, яна финалга чиқди. Бу натижа, албатта. Олдинда ОЧЛ ёки ОФК кубоги турибди.

Евдоким РАИМОВ,

«Узбекская кухня» блоги


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz