Қайднома

Қидирув

Кенеди эффекти давомли-ми?

Кенеди эффекти давомли-ми?

  14.03.2021 13:39
  0
  304
Кенеди эффекти давомли-ми?

«Наполи» ЕЛ 1|16 финалида тўхтади. Неаполликлар нисбатан камтарин мавқега эга «Гранада» тўсиғидан ўтолмадилар. Женнаро Гаттузо жамоаси жавоб ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо унга Гранадада қайд этилган натижа (0:2) панд берди. Хуллас, Ла Лига вакили кутилмаганда «А» серияда ўз обрўсига эга жамоани четга суриб юборди. Бош қаҳрамон - илк ўйинда Алекс Мерет дарвозасини совуққонлик билан ишғол қилишдан ташқари, иккинчи бўлимда гол ассистентига айланган бразилиялик Роберт Кенеди.

Умуман олганда, «Гранада» жорий мавсум муносиб кўринмоқда. Айниқса, трансфер ҳуқуқи бўйича «Челси»га тегишли, аммо 3 йилдан буён ижара сафарларидан бўшамаётган ярим ҳимоячи Роберт Кенеди қандайдир супер­ёқимли лаҳзалар оғушида. Дейлик, бразилиялик футболчи бу мавсум барча турнирлар доирасида 32 марта майдонга тушиб, 7та гол урди. Айтиш ўринли, Кенедининг «Гранада» сафига қўшилишига қадар бутун профессионал фаолиятида қайд этган умумий кўрсаткичи бундан паст. Роберт - «Челси»нинг кўплаб истеъдодли футболчилари тақдирини такрорлаётган истеъдодлардан бири:

А). Бошида скаутлар кўзини қувнатди

Б). «Челси» сафига муаммосиз қўшилди.

В). Анчадан буён ижара сафарларидан бўшамаяпти.

Кенедининг фаолият йўлига назар ташласак, иқтидорли йигитча 2015 йилнинг август ойида «Флуминенсе» билан хайрлашиб, «Челси» билан шартнома тузди. «Арис­тократлар» ўшанда бразилиялик вундеркинд трансферига 8 миллион евро тўлашганди. Кейин кимсан Жозе Моуриньо ярим ҳимоя­чининг салоҳиятига юксак баҳо берди: «Кенедининг истеъдоди чексиз, катта иқтидор. Агар омади юришса, дунёнинг энг яхши футболчисига айланади». Нима, омади юришмадими? «Челси» 2016 йилнинг августида бразилия­лик йигитни биринчи ижара сафарига юборди. Шу тариқа у 6 ой «Уотфорд»да тажриба оширди ва декабрда Лондонга қайтиб, деярли бир йил «дам» олди. Яъни айтарли майдонга тушмади, аниқроғи, АПЛ доирасидаги атиги 1та ўйинда кўриниш берди. Кейин ижара сафарлари кетма-кетлиги бошланди:

2018 йил январь - мавсум охиригача «Ньюкасл»га.

2019 йил сентябрь - 1 йил муддатга «Хетафе»га.

2020 йил сентябрь - 1 йилга «Гранада»га.

Роберт «Гранада» сафига йўл олиш арафасида умидбахш интервью берганди: «Ҳозирги ҳолатимни яхши тушуниб турибман. Албатта, дунёнинг энг кучли клубларидан бирида муносиб ўйнашни хоҳлайман. Аммо ҳозирча ҳаммаси ўз хоҳишимга боғлиқ эмас, бошқа бир қатор жиҳатлар ҳам бор. Хуллас, «Гранада»да етарли амалиётга эга бўлиб, яхши спорт формасига қайтсам, бас». Мана, унинг Испания клубидаги ишлари чакки эмас:

1. «Гранада»нинг учинчи рақамли тўпурари.

2. Ассистентлик бобида иккинчи яхши натижа эгаси.

3. Голда иштирок этиш бўйича (7та гол ва 6та самарали узатма) Европада ўйнаётган бразилиялик футболчилар орасида иккинчи яхши натижа соҳиби (Неймардан кейин).

Роберт Кенеди ва «Челси» ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. Аммо у аллақачон бошқача келажак ҳақида ўйламоқда: «Кўринишидан, мен учун «Челси» эшиклари ёпиқдек. Лондон клуби ихтиёрида кўплаб кучли футболчилар бор. Мураббийлар штабининг режасида ҳам йўқ бўлсам керак. Ҳозир 25 ёшдаман ва тўхтамай ўйнашим шарт. Катта эҳтимолки, ёзда агентим билан «Челси»дан кетиш масаласини кўтарамиз».

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz