«РБ Лейпциг» эртага ЧЛ 1|8 финали жавоб ўйини доирасида «Ливерпул»га қарши майдонга тушади. Бу Германия клуби дарвозабони Питер Гулачи учун яна бир имконият. Гап фаолиятининг бошланғич қисмида «Ливерпуль» ихтиёрида шуғулланган, нақ 52 марта қайдномага кириб, захирада ўтирган, Пепе Рейна билан муаммосиз дўстлашган, аммо бирор ўйинда майдонга тушмаган кипер ҳақида кетмоқда.
Англия матбуотида ёзилишича, Гулачи 2012 йилнинг апрель ойида «Ливерпуль» сафида дебют қилиши ҳеч гап эмасди. Ўшанда Рейна ва Дони 9 кун ичида кетма-кет қизил карточка олишган, бироқ Питер «Халл Сити»да ижара муддатини ўтаётганди. Венгриялик дарвозабоннинг ўзи бу ҳолатга ҳазиларалаш муносабат билдирган: «Дебютга бу қадар яқинлашиш, лекин ҳеч қачон майдонга тушмаслик - ғалати ютуқ».
Питер Гулачи ҳозир 30 ёшда. У анчадан буён «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилмоқда. Аслида венгриялик дарвозабоннинг фаолияти мутлақо бошқача ривожланиши ҳам ҳеч гап эмасди. У 2007 йили «Ливерпуль» сафига қўшилганди, «қизиллар» кейинги мавсум кипернинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишган, атиги 250 минг еврога. Питер шу тариқа 6 йил давомида «Ливерпуль» ихтиёрида юрди, аммо бу вақт оралиғида 52 марта ўйин қайдномасига кириш билан чекланди. 2013 йили эса барчасидан зерикиб, «Зальцбург» сафига ўтди. Эътиборли томони, Гулачи ҳамон «Ливерпул»ни алоҳида кузатиб боради. Биринчи учрашувдан олдин Англия клуби расмий сайтида венгриялик кипернинг интервьюси ҳам берилди. Ўша суҳбатдан иқтибослар:
- «Ливерпул»да 50 мартадан кўпроқ захира ўйинчилари қаторига тушдим. Бу доимо жамоа билан бирга бўлганимни англатади. Хуллас, клуб сафидаги 6 йил фаолиятимда катта роль ўйнади. Шу туфайли ҳозирги даражага чиқдим.
- «Ливерпул»да ўша даврдаги таркибдан биргина Жордан Хендерсон бор. Демакки, кетганимдан буён жамоа мутлақо ўзгарди.
- «Энфилд» мен учун муҳим жойлигича қолади. Кўп вақтни шу аренада ўтказганман. Ушбу стадионда мухлисларсиз ўйнаш - шармандалик. Аммо бундай шароитда «Ливерпул»ни енгиш имконияти кўпроқ.
Гулачи «Ливерпул»да Пепе Рейна билан яқин эди. У клуб сафига қўшилганида, испаниялик кипер ўз қўлқопини совға қилган экан. Кейинчалик Гулачи ва Рейнанинг йўллари ЧЛда кесишди. Ўшанда Питер ижтимоий тармоқда қадрдонига алоҳида хат ёзди: «Ливерпулда 6 йил бирга бўлдик. Дўстим, сен билан ўйнаш ёқимли эди. Кейинги ҳафта қайта кўришгунча».
Гулачи шунингдек, «Ливерпул»дан нега кетганига ҳам тўхталган: «Англияда бош мураббий ҳамиша кучли босим остида юради. Унинг ишлари ҳар ҳафта алоҳида муҳокама қилинади. Шундан бўлса керак, мураббийлар ёш футболчиларни майдонга туширишдан чўчишади. Кетганимнинг яна бир сабаби - «Ливерпул»да мураббий алмашгани». 2009 йил - «РБ Лейпциг»га асос солинган вақт. Питер ўша пайт «Херефорд Юнайтед»да ижара муддатини ўтаётганди. Бу клуб Чемпионшипдан кейинги ўринда турувчи лигада атиги 24-поғонани банд этди. Гулачи шундан сўнг «Транмер Роверс» ва «Халл Сити»да тажриба оширди, аммо унга «Ливерпуль» дарвозасини қўриқлаш насиб қилгани йўқ, барибир. Шунга қарамай, «қизиллар» мухлислари Гулачини ҳанузгача эслашади, қадрлашади. Мисол учун, «РБ Лейпциг» 2020 йилнинг декабрида «МЮ»ни 3:2 ҳисобида енгиб, ЧЛ «плей-офф» раундига чиққанида, «Ливерпуль» фанатлари «Твиттер»да киперни алоҳида шарафлашди: «Питер Гулачи - «Ливерпуль» афсонаси».
О.АТАБОЕВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20