Қайднома

Қидирув

Хонимларнинг «оғир» ҳамёни ёки футболга дахлдор бойвучча хонимлар

Хонимларнинг «оғир» ҳамёни ёки футболга дахлдор бойвучча хонимлар

  21.03.2021 11:11
  0
  694
Хонимларнинг «оғир» ҳамёни ёки футболга дахлдор бойвучча хонимлар

Ҳеч кимга сир эмас, машҳур футболчилар турмуш ўртоқлари ва маҳбубаларининг фаолиятига катта таъсир ўтказишади. Шунингдек, уларнинг майдонда қандай тўп суришлари қайсидир маънода айни шу хонимларга ҳам боғлиқ, албатта. Яна бир томони шуки, аксарият юлдуз футболчиларнинг ҳамхоналари моддий томондан тўлиқ мустақил бўлишни исташади. Оддий айтганда, гўзал хонимлар беҳисоб даромадга эга турмуш ўртоқлари «ғазна»сига қараб турмай, ҳаётда ўз қобилиятлари ва амбицияларини тўлақонли ишга солишади.

* Футбол оламининг энг бойвучча хонимлари рейтингини ҳамон Дэвид Бекхэмнинг кўп йиллик жуфти Виктория Бекхэм бошқариб турибди. Айни пайт британиялик 46 ёшли собиқ хонанданинг умумий бойлиги 360 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Мода дизайнери сифатида ҳам муваффақиятга эришган Spice Girls гуруҳининг собиқ етакчиси шахсий брендини тобора ривожлантирмоқда. Тўғри, Викториянинг ўзи 2019 йили бизнес соҳасида 15,9 млн. фунт стерлинг миқдорида зарар кўрганини яширмаганди.

* Бойвучча хонимлар рейтингининг иккинчи қатори колумбия­лик 44 ёшли хонанда Шакирага тегишли. Анчадан буён «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике билан яшаётган ҳурлиқо хонимнинг жамғармаси 220 миллион фунт стерлингни ташкил қилмоқда. У сотилган пластинкалари миқдори бўйича Лотин Америкаси вакиллари орасида мутлақ рекордчи саналади. Диққат қилинг, ер юзига Шакиранинг қўшиқлари ёзилган 80 млн. донадан кўп тасма тарқалган. Қолаверса, у январь ойида ўз мусиқаларидан фойдаланиш ҳуқуқини каттагина суммага сотди.

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz