Қайднома

Қидирув

Назардан четда қолган тўртовлон...

Назардан четда қолган тўртовлон...

  29.03.2021 03:30
  0
  376
Назардан четда қолган тўртовлон...

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов март ойидаги йиғин учун таркибни эълон қилгач, одатдагидек, турли эътирозлар юзага келди. Эътибор берсак, аввалги йиғинга жалб қилинганлар орасида катта фарқни кўришимиз мумкин. Албатта, назардан четда қолган ва чақирилиши кутилган бошқа номлар ҳам бор. Шу боис, сўнгги турларда жамоаси сафида фаоллик кўрсатаётган футболчилар ўйинидан келиб чиқиб, бу борада ўз фикрларимизни билдиришга қарор қилдик.

Ҳусниддин АлиҚулов («Насаф»)

Позицион жиҳатдан бехато ўйнайдиган ушбу футболчи 2020 йили Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида олимпия термамиз иштирокидаги учрашувларда ҳимоямиз қалқони бўлди. Аксарият ҳолларда у ҳимоядаги шерикларининг хатоларини ёпди, рақиб ҳужумларини бартараф этишда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Алиқуловнинг ажойиб ўйинларини нафақат терма жамоа, балки «Насаф» клубида ҳам давом эттирди ва муҳим фигуралардан бири сифатида гавдаланмоқда. «Иккинчи қават»да ҳужумларни бартараф этишда ҳам Алиқулов аксарият ҳолларда рақибларидан устун келади. Бундай ҳимоячи исталган жамоани кучайтира олиши мумкин. Абрамов эса уни эътибордан четда қолдирди. Балки Ҳусниддиннинг ўйини мураббий услубига мос тушмас. Абрамовга асосан тезкор ва пас билан ўйнайдиган футболчилар ёқади. Шунга қарамай, ушбу футболчи бутунлай назардан четда қолиб кетмади ва олимпия термасидан таклиф олди.

Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»)

Вадим Абрамовни «Бунёдкор» клуби иштирокидаги ўйинлар пайти стадионда учратяпмиз. Афтидан, бўлажак йиғинларда терма жамоа ўзагини айнан шу жамоа аъзолари ташкил қиладигандек. Мантиқан ўйлаб кўринг, 1-турда Қаршида «Насаф» - «Пахтакор» ўйини турганда, Вадим Карленович Тошкентда «Бунёдкор» - «Машъал» учрашувини томоша қилди. Кийиниш хонаси атрофида юргани ҳақида ҳам хабарлар тар-қалди. Лекин йиғинга жалб қилинган футболчилар орасида биргина Лутфулла Тўраев бор эди, холос. Агар Ислом Қобилов ва Санжар Қодирқулов ҳам қолганида, «Бунёдкор»дан футболчилар кўп бўларди. «Қалдирғочлар»да марказий чизиқда Лутфулла Тўраевдан ҳам бошқа футболчилар тўп суради. «Бунёдкор»нинг ўтган мавсумдаги ғалабаларида жамоа ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасиновнинг ҳиссаси катта бўлганди. Футболчи бу йил ҳам ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Узоқдан йўлланадиган ажойиб зарбалар, ностандарт қарорларга эга Тўхтасиновнинг ҳам термага чақирилиши кутилганди. Балки мазкур йиғинда легионерлар чақирилгани ҳисобига Тўхтасинов жалб қилинмагандир?!

ҚувондиҚ Рўзиев

(«Навбаҳор»)

Ҳужумчи ортида ижодкор футболчининг йўқлиги сўнгги йиғинлардаги ўртоқлик ўйинларида яққол сезилмоқда. Бу чизиққа Қувондиқ Рўзиев ёки Жамшид Искандеров мос, дейиш мумкин. Қувондиқ эркин футболчи сифатида истаган жамоага фойда келтира олади. Бунинг исботини Суперлиганинг иккинчи турида «Локомотив» билан кечган баҳсда ҳам кўрдик. Лекин Абрамов ҳозирча унга ишонч билдираётгани йўқ. Марказда, таянчда танлов имконияти кенг. Лекин ҳужумчи ортида ўйнайдиган футболчини деярли кўрмадик. Ушбу чизиқда, агарда маҳаллийлаштирилса, Драган Черан ҳам катта самара келтира олади. Лекин айни пайт Қувондиқ энг муносиб номзод саналади.

Шоҳруз Норхонов

(«Сўғдиёна»)

Техник жиҳатдан тезкор ҳужумчи янги мавсумни яхши бошлади. Ўтган йили маълум вақт жароҳатини даволаган футболчи яна ўз спорт формасига қайт-ди. Норхоновдаги креативлик унга қанот ва марказда эркин ҳаракат қилиш имконини беради. Шунингдек, ортга қайтган ҳолда жамоадошларини тўп билан таъминлайди. «Сўғдиёна»да Жасур Ҳасанов ва Шоҳруз Норхонов биргаликда ажойиб тандем ҳосил қилишмоқда.

Албатта, терма жамоага кимнидир чақириш ёки чақирмаслик мураббийнинг иши, бу борада эътирозимиз йўқ. Юқоридаги фикрлар эса Суперлига сўнгги турларида жамоалар ўйинларини кузатиш асносида пайдо бўлди, холос.

А.ИСКАНДАРОВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz