Қайднома

Қидирув

Билол Тошмирзаев: “Медаллар учун курашмоқчимиз”

Билол Тошмирзаев: “Медаллар учун курашмоқчимиз”

  29.03.2021 05:05
  0
  182
Билол Тошмирзаев: “Медаллар учун курашмоқчимиз”

Яхши ниятлар билан мавсумга киришган Суперлига дебютанти - Яйпаннинг «Турон» клуби 3-тур беллашувлари доирасидан ўрин олган баҳсда ўз майдонида «Локомотив»ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва элитадаги илк очкосига эга бўлди. Мазкур учрашувдан сўнг, биз мезбонлар футболчиси, асли наманганлик бўлган ёш иқтидор соҳиби Билол Тошмирзаевни суҳбатга тортиб, саволларимизга жавоб олдик.

- Дастлаб «Локомотив»га қарши кечган учрашув ҳақида фикр билдирсангиз.

- Мухлислар ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди, деб ўйлайман. Мазкур баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, лекин афсуски, ўзимиз йўл қўйган хатолар эвазига ғалабани сақлаб қола олмадик. Шу куни мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратиб беришди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.

- Жамоангиз билан бирга Суперлигада дебют мавсумни ўтказяпсиз. Таассуротлар қандай?

- Унчалик даражада юқори эмас. Чунки жамоамизда яратилган шароитлар ўтган йили ҳам Суперлига даражасида эди. Шунинг учунми, бу йил ортиқча ўзгариш кўрмадим. Ўйинларга келадиган бўлсак, Про лига ва Суперлига савиясида фарқ бор, барибир.

- 3-турдан сўнг МТЖ йиғини сабаб Суперлигада танаффус юзага келади. Олдинда турган давр «Турон»нинг ўзига келиб олиши учун етарли бўлса керак?

- Биласиз, жорий мавсум аввалида жамоамиз таркибига бир қатор тажрибали футболчилар қўшилишди.Кўз тегмасин,жамоамизнинг ўйини турдан-турга шаклланиб бормоқда. Суперлига баҳсларида шунчаки иштирок этаётганимиз йўқ, мақсадимиз жиддий. Худо хоҳласа, юқори ўринлар учун курашамиз. Танаффус чоғида бўлажак ўйинларга қай даражада муносиб тайёргарлик кўрганимизни олдинда турган учрашувлар кўрсатиб беради.

- Айтинг-чи, Суперлиганинг қайси жамоасига қарши учрашувни интизорлик билан кутяпсиз?

- Ҳаммасини. Футболчи учун ҳар бир рақибга қарши ўйиннинг ўзига хос аҳамияти бўлади. Суперлига жамоаларининг барчаси бирдек кучли. Шундай экан, қайсидир рақиб билан учрашувни алоҳида кутиш нотўғри, менимча.

- «Турон» кейинги учрашувни сафарда «Насаф»га қарши ўтказади. Мазкур ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Юқорида таъкидлаганимдек, мақсадимиз - юқори ўринлар учун курашиш. Бунинг учун ҳар бир ўйинга тўғри ёндашиш ва жиддий ҳозирлик кўриш керак.  Насиб қилса, Қаршидан ғалаба билан қайтиб, мухлисларни хурсанд қиламиз. Ҳа, «Насаф» кучли рақиб, боз устига, улар ҳам худди биз каби жорий йил ҳали ғалаба қозона олишмади. Бу эса ўйинга бўлган масъулият ва эътиборни икки ҳисса оширади.

- «Сўғдиёна»га қарши ўйиндаги нохолис ҳакамлик кўп бор муҳокама қилинди. Жамоангиз Про лигада ҳам ана шундай нохолис ҳакамлик қурбонига айланганмиди?

- Йўқ, бунақаси бўлмаган. Тўғри, янглиш қарорлар ва тушунмовчиликлар учраб турарди, аммо натижага таъсир кўрсатадигани бўлмаган.

- Жамоангиз Суперлиганинг дастлабки уч турида яхши шаклланган жамоаларга қарши тўп суриб, имкониятларини чамалаб олди. Вазиятни реал баҳолайдиган бўлсак, «Турон» жорий мавсум қайси ўринлар учун кураша олади?

- Албатта, медаллар учун курашамиз.

Х.ЮСУПОВ суҳбатлашди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz