Қайднома

Қидирув

Ҳафта қаҳрамони: 35 ёшда “хет-трик”, 6 йилдан кейин...

Ҳафта қаҳрамони: 35 ёшда “хет-трик”, 6 йилдан кейин...

  30.03.2021 02:20
  0
  859
Ҳафта қаҳрамони: 35 ёшда “хет-трик”, 6 йилдан кейин...

Юксак натижа. Туркиялик Бурак Йилмаз Европадаги ЖЧ-2022 саралашини ўта зўр бошлади. Диққат қилинг, 35 ёшли футболчи Нидерландия миллий жамоасига қарши кечган баҳсда 3та гол уриб, туркларнинг 4:2 ҳисобида зафар қучишларини таъминлади. Эътиборли томони, Бурак бунга қадар 6 йил давомида бирор марта «хет-трик» қайд этмаганди.

Мана, Европада ҳам ниҳоят, ЖЧ-2022 саралаш босқичи бошланди. Албатта, илк ўйинларда қаҳрамонлик кўрсатган футболчилар кўп. Лекин Туркия - Нидерландия учрашувида 3та гол уриб, мезбонларнинг 4:2 ҳисобида устун келишларига катта ҳисса қўшган фахрий Бурак Йилмазни бош қаҳрамон сифатида эътироф этиш керак. Гап аллақачон 35 ёшни уриб қўйган ва бироз «пана»га ўтган футболчи ҳақида кетмоқда. Бурак Туркия миллий жамоасидаги дебютини 2006 йили нишонлаган ва шу кунга қадар 64та халқаро ўйинда майдонга тушиб, жами 26та гол урган.

** Бурак Йилмаз жорий мавсум клуб даражасида «Лилль» шарафини ҳимоя қилмоқда. У фаолия­ти давомида энг яхши статистикани «Галатасарой»да расмийлаштирган - 141та ўйинда 82та гол.

**Бурак Йилмаз Туркия терма жамоаси сафида биринчи марта «хет-трик»ка эришди.

**Бурак Йилмаз охирги марта 2015 йили Туркия кубоги доирасида «Бурсаспор»га қарши кечган учрашувда «хет-трик» қайд этганди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz