ПФЛ бош директори лавозимида елиб-югураётган Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, яқин орада ОФК лицензиялаш жараёнини бошлашади. Демакки, мавжуд камчиликларни тезроқ бартараф этиш керак...
- ОФК тез орада лицензиялаш жараёнини бошлайди. ПФЛ унда учраши мумкин бўлган камчиликлар юзасидан аллақачон иш бошлаган. Хусусан, 27 март куни Жиззахда бўлиб, «Сўғдиёна» президенти билан учрашдик ва бир қатор масалалар юзасидан келишиб олдик. Тез орада клубнинг янги базаси ишга тушади. Тоғ ён бағрида жойлашган базада асосий таркиб учун барча қулайликлар бўлади. Бундай базаси бор клуб Тошкентда сарсон юриши ёки меҳмонхоналар учун катта чиқим қилиши шарт бўлмайди. Шунингдек, «Сўғдиёна» тоғ этагидан ўз академияси учун ҳам ер олишга улгурган. Қурилиш ишлари тез орада бошланади. Академия қад ростлайдиган ҳудудга фақат ҳавас қилиш мумкин, барчаси режадагидек кечса, 4-5 йилдан кейин Жиззахдаги академия ҳам секин-аста сифатга киради. Маҳаллий йигитларда ўз ҳудудларида катта футболга кириш учун яхши имконият туғилади.
Клуб низоми, ОФК талабига мувофиқ, мутахассисларнинг штат-жадвалида акс этиши, аудиторлик текшируви хулосаларининг ташкилот платформасига вақтида жойланиши каби масалаларда бир қатор ишлар мавжуд. Уларни тўғрилаш масаласида клуб билан бирга ишлаймиз.
***
- Сербия — Португалия ва «Олимпик» — «Оқ-тепа». Ҳар икки учрашувда деярли бир хил вазият муҳокамаларга сабаб бўлди. Роналдунинг зарбасидан кейин тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганини ҳамма кўрди. Яъни европалик рефери қарор қабул қилишда адашди. «Олимпик» — «Оқ-тепа» ўйинида эса ҳакамлар тўғри қарор чиқаришди. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади. Учрашув яхши руҳда ўтди ва чиндан ҳам, кучлироқ кўринган клуб ғалаба қозонди. Парадокс шундан иборатки, учрашувдан кейин меҳмонлар ҳакамларни танқид қилишди. Аммо Регламентда кўрсатилгани бўйича расмий эътироз ёзилмади. Ҳақиқат учун охиригача курашиш керак ёки ножоиз фикр билдирмаслик тўғрироқ, менимча.
***
- «Бухоро»нинг асосий стадиони тайёр бўлиши учун 1 йил камлик қилибди. Бу йил ҳам августга қадар асосий стадионда ўйнашнинг имконияти йўқ. Ғиждувондаги стадионда эса таъмирлаш ишлари кетяпти. «Бухоро» уй стадиони масаласи ҳозирга қадар ҳал қилинмагани учун катта эҳтимолки, Про лига 3-туридан ўрин олган учрашувни ҳам сафарда ўтказади.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20