Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Уэстон МакКенни, Пауло Дибала ва Артурни жаримага тортади.

«Ювентус» Уэстон МакКенни, Пауло Дибала ва Артурни жаримага тортади.

  01.04.2021 21:30
  0
  496
«Ювентус» Уэстон МакКенни, Пауло Дибала ва Артурни жаримага тортади.

 La Stampa нашрининг хабар беришича, «Ювентус» Уэстон МакКенни, Пауло Дибала ва Артурни жаримага тортади.

Гап шундаки, «Шалке» нинг собиқ футболчиси ўз уйида иккита жамоадоши ва бошқа дўстлари билан зиёфат уюштирган.

Ҳозирда CОВИД – 19 билан боғлиқ амалдаги қоидалар туфайли Италияда шахсий маросимларни ўтказиш тақиқланади. Бироқ, Маккенининг уйида зиёфат бўлиб ўтаётганини пайқаган қўшнилар полицияни чақиришган, аммо улар келганида ҳеч ким эшикни очмаган. Маълумки, Италияда 22:00 дан 5:00 гача мамлакат бўйлаб комендантлик соати мавжуд. Полиция ходимлари тахминан 23:30 да МакКеннининг уйига етиб келишди ва ичкарига киритишни талаб қилишди. Шундан сўнг уй ичида “Ювентус”нинг уч футболчиси ва уларнинг бошқа дўстлари борлиги маълум бўлди.

Маросим иштирокчилари полицияга қаршилик кўрсатишга ҳам уринишди. Аммо охир-оқибат улар амалдаги Италия қонунларида кўзда тутилганидек, ҳар бирига атиги 400 евро миқдорида жаримага тортилишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz