Қайднома

Қидирув

Александр Хомяков: “Бугун сифатли футбол кўрмадик”

Александр Хомяков: “Бугун сифатли футбол кўрмадик”

  01.04.2021 21:00
  0
  469
Александр Хомяков: “Бугун сифатли футбол кўрмадик”

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ўйин бўлди. "Андижон" собиқ клубим бўлгани учун бугун ютишни ҳам, ютмасликни хоҳламадим (кулади). Йўқ барибир менимча кўпроқ ютишни истадим. Шундай асабий ўйин бўлишини тахмин қилгандик. Бугун сифатли футбол кўрмадик, асосий урғу узун пасларга ва курашларга қаратилди. Ким мана шу курашларга дош берса ўша ғолиб бўларди. Афсуски...биринчи таймда иккита ёмон бўлмаган вазият яратдик. Аммо бу етмади ва жанговар дуранг бўлди, сизларни ранжитмаслик учун дуранг бўлди (кулади). Журналистларни бир очко билан табриклайман", - дейди Александр Хомяков.

- Натижадан қониқдингизми?

- "Балиқ йўғида, қисқичбақа ҳам балиқ" дейишадику. Сафарда дуранг, айниқса менга ёқиб қолган Андижон шаҳрида дуранг ўйнаш ёқимли.

- Янги "Андижон" клуби сизга ёқдими?

- Албатта, ўзгаришлар бўлаётгани кўринмоқда. Клуб тепасига жиддий инсонлар келишгани қувонтиради. Улар интилишмоқда. Ривожланишни тилайман. Шундай мухлисларга эга шаҳарда мана шундай кучли жамоа бўлиши шарт.

- VAR ҳақида нима дейсиз?

- Ажойиб! Фақат мен бу ўйин якунланмайди деб ўйладим (кулади). Қолган барчаси ажойиб! Сабаби баҳсли вазиятларда бу ёрдам беради. Мухлислар босими остида ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин


Манба: "Машъал" матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz