Қайднома

Қидирув

Улуғбек Бақоев: “Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин”

Улуғбек Бақоев: “Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин”

  01.04.2021 22:00
  0
  253
Улуғбек Бақоев: “Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин”

Суперлига 4-тур бахслари дорирасидан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Сурхон” 2-1 учрашувидан сўнг мезбонлар устози Улуғбек Бақоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кимда ғалабага бўлган иштиёқ кучли бўлса, ўша жамоа ютади. Дастлаб пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг яна дарвозамизга пенальти белгиланди. Рақиб юзага келган вазиятдан фойдалана олмагандан сўнг йигитларда ғалабага бўлган ишонч пайдо бўлди. Бугунги ўйин учун жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдираман. Футболда гол урган ютади. Мухлислар ҳам бугунги ўйинни томоша қилиб завқланишди деб ўйлайман, уларни ғалаба билан табриклайман”, - дея сўз бошлади мутахассис.

- Кейинги ўйинда «Бунёдкор» билан ўйнайсизлар. Шу ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Очиғини айтсам, бугунги ғалабадан сўнг ўзимга келиб улгурганим йўқ. «Бунёдкор»га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги ўйинда «Сўғдиёна» дарвозасига икки бор пенальти белгиланди. Бу холатга «Турон» билан бўлган ўйиндаги ҳакамликнинг таъсири бор деб ўйлайсизми?

- Ҳакамлар қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Бунга тегишлича ҳакамлар қўмитаси баҳо беради. Биз кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz