Қайднома

Қидирув

Дидье Дешам: “Мавжуд воқеликка кўникишдан ўзга илож йўқ”

Дидье Дешам: “Мавжуд воқеликка кўникишдан ўзга илож йўқ”

  02.04.2021 09:49
  0
  782
Дидье Дешам: “Мавжуд воқеликка кўникишдан ўзга илож йўқ”

Европа ҳудудидаги ЖЧ-2022 саралаш босқичи стартидаёқ бир қатор кичик сенсациялар кузатилди. Бу энди еврофутболга хос ҳолат. Дейлик, жаҳоннинг амалдаги чемпиони - Франция миллий жамоаси 1-турда Украина термасини енголмади - 1:1. Жамоа бош мураббийи Дидье Дешам шу ўйин арафасида журна­листлар билан учрашиб, саралаш босқичига тайёргарлик жараёнида учраган муаммолар, тақвимнинг тиғизлиги ва коронавирус таъсири ҳақида гапирган эди. Демак, Дешам бежиз бу каби масалаларга тўхталмаган...

Муҳими - жараёнга тезроқ мослашиш

- Агар футболчилар билан бемалол шуғуллана олганимизда эди, ҳозир жамоанинг умумий ҳолати анча яхши бўларди. Бироқ бугунги воқелик билан ҳисоблашишга мажбурмиз, вақт эса жуда оз. Умуман олганда, бизда пухта тайёргарлик кўриш имконияти фақат Европа ёки жаҳон чемпионати каби йирик турнирлар арафасида юзага келади, холос. Ҳозирги шароитда таркибда тажрибали футболчиларнинг жой олишлари катта аҳамият касб этади. Зеро, турли ўйин чизгилари устида ишлаш учун шунчаки, вақт йўқ. Бундай ҳолатда тажрибага таяниш - энг тўғри йўл.

Ҳафта давомида 3та ўйин...

- УЕФА ўйинлар тақвимини тузиш жараёнида мураббийларнинг  хоҳиш-истакларини инобатга олмайди. Шундай экан, ҳавола этилган тақвимни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш керак. Бир ҳафта ичида 3та расмий учрашув, боз устига, 2таси сафарда. Албатта, тиғиз тақвим ва сафарлар бизга қўшимча муаммолар ва юклама туғдиради. Шу нуқтаи назардан қараганда ҳам, саралаш босқичи пухта тайёргарлик ва аниқ ташкилотчиликни талаб этади. Қисқаси, барча жиҳатлар, ҳаттоки, энг майда икир-чикирларга ҳам ўта эҳтиёткорлик билан ёндашишимиз шарт.

Энг яхши ўйин услуби

- Жамоамни муваффақият сари етаклаган 4-4-2 ёки 4-2-3-1 тактик чизмалари ҳаммага маълум. Менимча, шу иккиси ҳамиша майдон кенглиги ва узунлигидан унумли фойдаланиш имконини берадиган энг мақбул услуб ҳисобланади. Шу схемалар кўпинча рақибдан яхшироқ ўйнашимизни таъминлайди. Бироқ кўп нарса қайси жамоа билан ўйнаш ва унинг майдонда қандай жанг таклиф этишига боғлиқ. Табиийки, машғулотларда синаб кўрилган бошқа тактик услублардан ҳам фойдаланишим мумкин. Лекин уларни рақиб услубига жавоб тариқасида эмас, балки имкон қадар самарадорликка эришиш мақсадида қўллайман.

Сўнгги чизиқ ротацияси

- Дарвозабонларимизга эътироз йўқ, уларнинг маҳорати чакки эмас. Украина термасига қарши учрашувда Уго Льорисга ишонч билдираман. Агар ишларимиз рисоладагидек кетса, у кейинги ўйинларда ҳам ўз ўрнини сақлаб қолади. Бироқ исталган пайт Стив Манданда ва Майк Меньянга ҳам имконият тақдим этишим мумкин. Зеро, улар ҳам етарли даражада муносиб кипер ҳисобланишади.

Рафаэль Вараннинг

истиқболи

- Варан - ҳали унчалик танилмаган пайтдаёқ ишончимни тўла қозонган ўйинчи. Тўғри, баъзи учрашувларда ўз даражасида ҳаракатланолмаслиги ҳам мумкин. Бу футбол учун оддий ҳолат. Асосийси, умумий баҳо берсак, Варан - юксак савияли футболчи. Менга айниқса, ҳамиша ҳушёрлик билан тўп суриши ва дуэллардан асло қайтмаслиги ёқади. Қисқаси, у ҳар қандай жамоага асқотадиган ажойиб фазилатлар соҳибидир.

Усмон Дембеле ўйинига муносабат

- Ўз иқтидорини жуда барвақт намойиш этган футболчи. У ҳозир ҳам навқирон йигит. Менимча, Усмон самарадорликни ошириб, кўпроқ гол уриш салоҳиятига эга. Лекин ҳозирги савияси ҳам чакки эмас. Эҳ, шу ўйинига озгина маҳсулдорлик қўшсами, биринчи рақамли футболчилар қаторига қўшиларди. Дембеле хавфли вазиятлардан фойдаланишни ўрнига қўймоқда ва муҳими шу.

COVID пандемияси таъсири

- Пандемиянинг руҳий таъсири кеча ёки бугун бошлангани йўқ. Ҳа, ҳозирги умумий вазият хавотир уйғотмоқда. Бу - факт. Бироқ нимадандир нолишни хоҳламайман. Ҳар 3 кунда бўм-бўш стадионларда ўйнаш, мунтазам равишда тест синовларидан ўтиш - ўта ёқимсиз. Бу мураккаб ноқулайлик. Энг ёмони, барчаси руҳиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тўғриси, пандемия шунчалик узоққа чўзилишини айтишганида, асло ишонмасдик. Начора, мавжуд воқеликка кўникишдан ўзга иложимиз йўқ. Хуллас, шикоят қилиш фикридан йироқман, футболчилар ҳам. Қолаверса, бизда ўзига хос имтиёз бор - севимли ишимиз билан шуғулланиш имкониятига эгамиз. Унутмайлик, ҳозирда бундай имкониятдан маҳрум кишилар ҳам 


Содиқ СОБИР тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz