Қайднома

Қидирув

Манзилда адашган мактуб...

Манзилда адашган мактуб...

  02.04.2021 10:10
  0
  211
Манзилда адашган мактуб...

Камерун термаси Африка Миллатлар кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа «заявка»сига 16 футболчи киритилди, аммо рўйхатда Эрик Максим Чупо-Мотинг йўқ эди.

У терманинг асосий футболчиларидан бири, «Бавария» шарафини ҳимоя қилади. Камерун термаси бош мураббийи матбуот анжуманида Чупо-Мотингнинг федерация чорловини беэътибор қолдирганини таъкидлади.

Футболчининг отаси ва агенти эса ушбу таъкидларни рад этиб, Naja TV вакилларига берган интервьюларида воқеанинг асл сабабини тушунтиришди. Унда жумладан шундай дейилади:

* Чупо-Мотинг терма ўйинларига тайёргарлик кўраётганди, «Бавария» ҳам уни қўйиб юборишга қарши эмасди. Аммо клуб Камерун футбол федерациясидан таклиф хати олмади.

* Футболчининг отаси кейинчалик камерунлик футбол мутасаддилари йўл қўйилган хато учун «Бавария»дан узр сўрашган. Улар ўйинчига таклиф жўнатишмаганини тан олишди.

* Эҳтимол, хат умуман бошқа манзилга йўлланган.

Германиянинг Bild нашри мактубнинг нотўғри жўнатилгани ҳақидаги талқинни тасдиқлади. Журналистларнинг ёзишларича, федерация хати айнан федерациянинг ўз манзилига йўлланган. Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмади. Ушбу воқеа рўй берган пайт:

* Футболчиларни «заявка»дан ўтказиш муддати якунланган, Чупо-Мотингни кейин ўйинларга таклиф этиш имкони йўққа чиққанди.

* Камерун термаси Африка миллатлар кубоги квалификацияси «F» гуруҳида етакчилик қилаётганди.

* Жамоани олдинда Кабо Верде ва Руанда термаларига қарши баҳс кутиб турганди.

Чупо-Мотинг - Чемпионлар Лигаси ўтган мавсуми қаҳрамони. Ўшанда у «ПСЖ» сафида тўп сурган, «Аталанта»га қарши кечган чорак финал баҳсининг 93-дақиқасида ғалаба голини урганди. Бунга қадар Эрик Максим олти йил мобайнида ЧЛда тўп киритмаётганди.

Ў.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz