Қайднома

Қидирув

Отабек Ғуломхўжаев: "VAR? Футболнинг жозибасини тушириб юбормайлик"

Отабек Ғуломхўжаев: "VAR? Футболнинг жозибасини тушириб юбормайлик"

  02.04.2021 10:40
  0
  611
Отабек Ғуломхўжаев:

Суперлига 4-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Машъал” (1:1) ўртасидаги беллашувидан кейин мезбонлар устози Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрларини билдирди.

- Бугун стадионга келган мухлисларга раҳмат. Улардан узр сўрайман. Негаки, жамоамни бугун танимадим. 90 дақиқа давомида футбол ўйнашмади, худди биринчи марта футболга тушгандек, ўзим ҳам ҳайрон қолдим, - дейди Ғуломхўжаев.

- Нима етишмади, деб ўйлайсиз?

- Сабабини ўрганамиз ва кўриб чиқамиз. Менимча, хато ўзимдан ўтди, шекилли. Аҳамият берган бўлсангиз, Жасур Жалолиддинов билан Дониёр Абдуманноповни асосий таркибда туширдим. Ҳолбуки, улар 15 соат йўлдан келишган, кеча машғулотга 3-4 соат қолганида етиб келишганди. Шунингдек, анчадан бери асосий таркибда майдонга тушмаётган Бахтиёр Қосимовни бошланғич таркибда туширганим ҳам хато бўлди. Бу ўйинга тайёрланган таркибни ўзгартириб юбордим. Шу менинг хатоим бўлди. Шунинг учун ҳам бугун футбол бўлмади.

- Стандарт вазиятларни фақат Жасур Жалолиддинов бажаряпти. Лекин кўнгилдагидек чиқмаяпти...

- Жасур кўпроқ ўйинни ўзига олгиси келади. Бир вазиятда Камрон Саидазимов бурчакдан тепаман деганда ҳам ўзи бажаришни истади. Бу борада унда қобилият бор. Аммо бугун чарчоқ аломати ҳам сезилди.

- VAR туфайли ўйин анча тўхтаб қолди. Сизнингча, VAR футболга керакми?

- Йўқ. Ўтган сафар ҳам айтдим, иложи бўлса, “Андижон” иштирокидаги ўйинларга VARдан фойдаланишмасин. Агар VARсиз ҳакам рақиб фойдасига қарор қабул қилса ҳам эътироз билдирмайман. Футболнинг жозибасини тушириб юбормайлик. Майдонда футбол ўйнаш керак. Унинг жозибаси нима билан? Бир пайтлари Марадона қўли билан гол урганда VAR бўлмаган-ку. Яна қайсидир голлар кимларнидир чемпион қилган ёки жаҳон чемпионатига олиб чиққан.

- Рақибни қанчалик ўргангандингиз?

- “Машъал”нинг охирги ўйинларини кўрдик. Масалан, “Металлург” билан баҳсда қарши ҳужумда ўйнади. Тезкор қарши ҳужумларда ҳаракат қилишларини билардик. Бу ўйинимизни кўриб чиқамиз. Футболчиларга доим тушунтирамиз. Охирги марта биринчи турда жамоамни танигандим, ундан кейин ўз жамоамни танимаяпман. Барибир ўзимизнинг услубимиз бўлиши керак ва буни амалга оширамиз.

- Навбатдаги ўйинда “Металлург” билан ўйнайсизлар. Доим ғалабага ҳаракат қиламиз, деган гаплар бўлади. Аммо ғалаба учун ишонч борми?

- Нимага ишонч бўлмайди? Агар ишонч бўлмаганида мен мураббий бўлмасдим ва бу ерга оғир вазиятда келмаган бўлардим. Биз албатта кучаямиз.

- “Андижон” ҳужумчилари қачон гол уради, айниқса Боаке!

- Ҳар доимгидек савол. Ҳозиргина буни мураббийлар билан муҳокама қилдик. Балки биз ундан тўғри фойдалана олмаётгандирмиз. Ёки у йигитларни тушунмаяпти. Тўртта турда 90 дақиқадан ўйнади, балки энди уни захирага олармиз.


Манба: "Андижон" матбуот хизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz