Coca Cola Суперлиганинг 4-тур учрашувини ҳам “Металлург” сафарда ўтказади. Бу галги рақиб 2020 йилги мавсумнинг барча бош мукофотларини қўлга киритган, амалдаги чемпион – Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бўлади.
Бугунгача “Металлург” “шерлар” билан кучлилар сафида 48 марта тўқнаш келган. Шуларнинг 40 тасида пойтахтликларнинг қўли баланд келган. “Металлург” эса тошкентликлар устидан 4 марта ютуққа эришган ва яна 4 та учрашувда дуранг ўйнаган. Бекободликлар рақиб дарвозасига 39 та гол киритгани ҳолда ўз дарвозаларидан 128 та тўп ўтказиб юборишган.
Ўтган мавсумдаги ҳар иккала ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келганди. Тошкентда кечган баҳсда 4:1, Бекободдаги ўйинда эса 3:0 ҳисоби қайд этилганди.
“Пахтакор”да "Металлург" билан ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчилар рўйхатини Игорь Сергеев бошқариб турибди.
Сергеев бекободликлар дарвозасини 9 марта ишғол қилишга эришган. Анвар Солиев ҳисобида 8 гол мавжуд. Сервер Жепаров эса 6 бор тўп киритган. Шунингдек, "Металлург"дан Дилмурод Каримов ҳам пойтахтликлар дарвозасига шунча гол урган. Бекобод жамоасидан Руслан Вагапов ва Зоҳид Абдуллаев ҳисобида учтадан гол бор.
Ўзаро ўйинлар тўпурарлари
9 - Игорь Сергеев
8 - Анвар Солиев
6 - Сервер Жепаров, Дилмурод Каримов
5 - Игорь Шквирин, Александр Гейнрих, Баҳодир Пардаев
4 - Азамат Абдураимов, Леонид Кошелев, Исмаэль Гонсалвеш, Драган Черан.
"Пахтакор" ва "Металлург" ўртасидаги учрашув 2 апрель, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 18:30да бошланади.
"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Далер Тиллоев (Тошкент), Шоҳнур Йўлдошев (Гулистон), Тўрабек Суюнов (Гулистон).
Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар: Александр Давиденко.
"Пахтакор" ва "Металлург" клублари матбуот хизмати маълумотларидан ҳам фойдаланилди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20