Қайднома

Қидирув

«Челси» Серхио Агуэро учун асосий давогар

«Челси» Серхио Агуэро учун асосий давогар

  02.04.2021 13:00
  0
  567
«Челси» Серхио Агуэро учун асосий давогар

Жорий мавсум охирида «Манчестер Сити» дан кетишини эълон қилган ҳужумчи Серхио Агуэро АПЛда қолишни истамоқда, деб хабар беради Daily Mail.

Шу муносабат билан, «Челси» аргентиналик футболчи билан шартнома имзолашга қарор қилди ва шу тариқа футболчи учун пойгада асосий фаворитга айланди.

Олдинроқ «Ювентус» ва «Интер» Агуэрони сотиб олишга тайёр эканликлари маълум бўлганди. Шунингдек, «Барселона» ҳам 32 ёшли футболчига қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум Агуэро Премер-лигада 8та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Агуэро «Манчестер Сити» га 2011 йил ёзида «Атлетико» дан 40 миллион евроэвазига кўчиб ўтган эди. «Шаҳарликлар » таркибида форвард тўрт марта Англия чемпионлигини, беш марта Лига кубогини, уч марта мамлакат Суперкубогини ютди ва бундан ташқари Англия кубогини ҳам қўлга киритди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz