Қайднома

Қидирув

Хави 6 марта Қатар чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Хави 6 марта Қатар чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди

  02.04.2021 13:50
  0
  240
Хави 6 марта Қатар чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Каталониянинг «Барселона» ва Испания терма жамоасидаги ўйинлари билан танилган, «Ал-Садд» бош мураббийи 41 ёшли испаниялик мутахассис Хави Қатар чемпионатининг март ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати твиттерида хабар берди.

Хави ушбу мавсумда сентябр, октябрь, ноябрь, январь ва февраль ойларида энг яхши мураббийга айланганди, фақат декабрда у ушбу совринни қўлга кирита олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, «Ас-Садд» 2020/2021 йилги мавсумда Қатар чемпиони бўлган эди. Хави бошқарувидаги жамоа Қатар чемпионати тугашига 4 тур қолганида чемпионликни расмийлаштиргандилар.

Маълумот учун, Хави «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланиб 1998 йилдан 2015 йилгача клуб шарафини ҳимоя қилган. Каталонияликлар билан собиқ ярим ҳимоячи саккиз марта Испания чемпиони бўлди, уч марта мамлакат кубогини ютди, тўрт марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва бошқа бир қатор совринларни қўлга киритди. Фаолиятини якунлашидан бироз олдин Хави «Ал-Садд» га ўтди ва футболчи сифатида Қатар чемпионига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz