Қайднома

Қидирув

Серхио Рамос «Реал» мухлисларига мурожаат йўллади

Серхио Рамос «Реал» мухлисларига мурожаат йўллади

  02.04.2021 16:30
  0
  228
Серхио Рамос «Реал» мухлисларига мурожаат йўллади

«Реал» ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос жароҳат туфайли Ла лигада «Барселона» ва «Ливерпул» га қарши УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларини ўтказиб юбориши маълум бўлгач, мухлисларга мурожаат қилди.

“Ҳақиқат шуки, мен бир неча ҳафта қийналдим. Шукрки, бир неча кундан бери ўзимни яхши ҳис қиляпман, аммо футболда ҳам ҳаётда бўлгани каби омадсизлик учраб туради. Кечаги ўйиндан кейин чап болдиримда оғриқ сездим. Бугун текширувлардан ўтдим, ва менинг мушакларимда жароҳат борлиги тасдиқланди.

Бу, энг муҳими, менга зарар келтиради, чунки мен ушбу мавсумдаги муҳим учрашувларда жамоага ёрдам беролмайман ва сиз менга юборган меҳр ва муҳаббатингиз эвазига майдонда бирон бир нарса беролмайман. Менинг қўлимдан келгани - сиз билан очиқчасига гаплашиш, астойдил ишлаш ва жамоани чин юракдан қўллаб-қувватлаш», - деб ёзди Серхио Рамос Инстаграмда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz