Қайднома

Қидирув

Виктор Жалилов: “Ҳаммасини битта аниқ зарба ҳал қилди”

Виктор Жалилов: “Ҳаммасини битта аниқ зарба ҳал қилди”

  02.04.2021 21:23
  0
  272
Виктор Жалилов: “Ҳаммасини битта аниқ зарба ҳал қилди”

Coca Cola Суперлига 4-тури доирасидаги АГМК – “Навбаҳор” (2:1) ўйинидан сўнг дастлаб “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун анча оғир ўтди, кескинлик охирги дақиқаларгача сақланиб турди. Ҳаммасини битта гол, битта аниқ зарба ҳал қилди. Ўйлашимча, омад АГМК томонида бўлди. Биз ҳам гол уришимиз мумкин эди, бироқ бироз омад етишмади. Нима ҳам дердим, шунақа мағлубиятлар ҳам учраб туради. Яккакураш борасида тенг ўйин кечди. Мағлубиятга учрадикми, демак, кўп жиҳатлар бўйича имкониятни бой бердик, деб ҳисоблайман. Тўғри, футболчиларимиз вазиятни ўнглаш учун астойдил ҳаракат қилишди, лекин уларнинг ҳаракатида пала-партишлик, саросимани сезганим йўқ. Иван Соловьёвда мушаклари билан боғлиқ кичик муаммо бор, шу боис, уни майдонга тушириб, таваккал қилишни истамадик. У майдонга тушишни хоҳлаганди, бироқ тўлиқ соғайиб олиши кераклигини айтдик, - деди Виктор Жалилов.

"Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.


Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот ҳизмати


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz