Қайднома

Қидирув

Ислом Тўхтахўжаев: «Менимча, Ироқ термаси бу Ганадан кучлироқ»

Ислом Тўхтахўжаев: «Менимча, Ироқ термаси бу Ганадан кучлироқ»

  03.04.2021 09:01
  0
  579
Ислом Тўхтахўжаев: «Менимча, Ироқ термаси бу Ганадан кучлироқ»

Хабарингиз бор, 22-30 март оралиғидаги ФИФА кунларидан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ташкил этди. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ термалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишди. Айниқса, Наманганда юқори атмосфера остида ўтган Ганага қарши баҳсда ҳамюртларимиз чиройли ғалабани қўлга киритишди. Мазкур ўйиндан сўнг жорий йилги мавсумни «Қизилқум»да ўтказаётган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевнинг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Суҳбатимизни Ганага қарши кечган ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак.

- Менимча, мухлисларга ёқадиган, қизиқарли ва томошабоп учрашув бўлди. Гана терма жамоаси ҳам жуда яхши таассурот қолдирди. Рақиб таркибида келажаги бор ёшлар кўплиги билиниб турди. Мухлисларга эса алоҳида раҳмат. Улар ажойиб муҳит яратиб беришди.

- Намангандан қандай таассуротлар билан қайтяпсиз?

- Ҳар доимгидек, яхши кайфиятда, ижобий таассуротлар билан қайтяпман.

- Шу куни марказий ҳимояда ўйнаган Азимжон Аҳмедовнинг ўйини борасидаги фикрингиз?

- Азимжон жудаям яхши ўйнади, бу борада таассуротларим ижобий.

- Терма жамоамизнинг кейинги учрашуви Ироққа қарши ўтказилади. Мазкур рақиб борасида қандай фикрдасиз?

- Ироққа қарши ўтган йили Дубайда ўтказилган сўнгги баҳсни ҳисобга олсак, бу рақиб жанговар жамоа. Менимча, Ироқ термаси бу Ганадан кучлироқ.

- ЖЧ саралаш баҳслари Саудияда ўтади. Саралашдаги имкониятларимиз борасида тўхталсангиз.

- Саралаш баҳсларининг Саудия­да ўтказилиши биз учун бироз ноқулайлик туғдиради. Сабаби, июнь ойида бу мамлакатда ҳаво жуда иссиқ бўлади. Лекин мақсадимиз ва ниятимиз жаҳон чемпионатига чиқиш экан, боримизни ортиғи билан берамиз.

- Терма жамоамизда турли даврларда турли авлод вакиллари билан бирга тўп сурдингиз. Айтинг-чи, ЖЧнинг қайси циклидаги термамиз кучлироқ эди?

- Менимча, 2014 йилги саралашдаги жамоа кучлироқ эди.

- Жорий йилги мавсумни кўпчилик учун кутилмаганда «Қизилқум»да бошладингиз. Бу қандай содир бўлди?

- «Қизилқум»га ўтишим клуб бош мураббийи Ҳамиджон Актамов билан гаплашганимдан сўнг аниқ бўлди. Жамоанинг мақсадлари жиддий эканини тушуниб, ўтишга розилик бердим. Мақсад - чемпионлик, албатта.

- «Қизилқум» билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолагансиз. Аммо иккинчи даврадан «Навбаҳор»га ўтишингиз мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар юрибди. Бунга ойдинлик кирита оласизми?

- Бу каби гап-сўзлар асоссиз.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz