Қайднома

Қидирув

Азар ва “Реал” ҳамкорлиги – бу оғриқ...

Азар ва “Реал” ҳамкорлиги – бу оғриқ...

  03.04.2021 11:00
  0
  333
Азар ва “Реал” ҳамкорлиги – бу оғриқ...

Бельгиялик Эден Азар «Реал» сафига қўшилганидан буён асосан рақиблар эмас, балки жароҳатлар билан олишяпти. Мана, у яқинда ҳисоб бўйича 10-марта сафдан чиқди. Бу яна бир ой минус деганидир. Ҳаттоки, Азарнинг Евро-2020да қатнашиши ҳам сўроқ остида қоляпти. Умумий ҳисобга кўра, «Челси»дан катта умидлар билан харид қилинган бельгия­лик ярим ҳимоячи «Қироллик клуби» ихтиёрида нақ 320 кунни «лазарет»да ўтказди...

***Ҳа, Эден Азар «Реал»нинг бутун тарихидаги бош тиббий фалокатга айланди. Мадридликлар 2019 йилнинг ёзида «Челси» супер­юлдузини 115 миллион евро (норасмий маълумот, реал сумма - чамаси 160 миллион) эвазига ўз томонларига оғдиришганди. Бироқ Азар амалда таркибни кучайтириш ўрнига жамоа тиббий штабига мислсиз юк бўлди.

***Бельгия термаси етакчиси «Реал» машғулотларига ортиқча вазн билан қўшилди ва фастфудга муҳаббатини яширмади. Кейин адоғи йўқ жароҳатлар кетма-кетлиги бошланди. Эден жароҳатдан қочиш учун тренажёр залида махсус дастур асосида ишлади, ҳаттоки, ўзига руҳшунос ҳам ёллади, бироқ барчаси бефойда.

***Эден Азар «Реал»даги 1,5 йил давомида 10 марта жароҳатга йўлиқишдан ташқари, коронавирусга ҳам чалинди ва нақ 50та ўйинни ўтказиб юборди. Бошқача айтганда, жами 320 кун давомида қайдномадан четда қолди. Таққослаш учун айтсак, у «Челси»даги 7 йилда 7 марта жароҳатланиб, 21та ўйинда қатнашолмаганди.

***Эден Азар жорий мавсум атиги 9та ўйинда кўриниш берди. Футболчи охирги ойларда мушак пайларига боғлиқ жароҳатлардан азият чекди: тикланиш жараёнидан кейин неча марта умумий гуруҳга қўшилди ва яна қайта четга чиқди. Орада Азарнинг «Эльче» ёки «Аталанта»га қарши баҳсда майдонга тушиши тахмин қилинди, ҳаттоки, Зайниддин Зидан ҳам унда энг ёмони ортда қолганини тасдиқлади: «Эден жисмонан ва руҳан тайёр. Ҳозир ҳаммаси жо­йида. Ишонтириб айтаман, у спорт формасини тиклаши билан барчани ўз атрофида ўйнатади». Бироқ яна ўхшамади - «Аталанта» билан ўйинга 1 кун қолганида, Азар машғулотларда қатнашолмади. Бу сафар унга бел пайлари чўзилиши панд берди.

***Ўнг тўпиқ - Эденнинг энг нозик жойи. «Азар фао­лиятининг охиригача тўпиғини алоҳида авайлаши керак — ўйинлардан олдин ҳам, кейин ҳам», — деганди Бельгия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес бир йилча олдин.

***Бельгиялик ярим ҳимоячи ўтган йили операция столига ётди (бунга қадар асосан консерватив йўл билан даволанган), бироқ доимий оғриқлар йўқолгани  йўқ. Энди футболчи яна жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезаётгандек. Агар «Реал» буни маъқулласа, унда Азар жорий мавсум бошқа ўйнолмаслиги мумкин. Демакки, бундай тақдирда унинг Евро-2020да иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолади.

Азарнинг «Реал»даги барча жароҳатлари

19.08.2019-14.09.2019

Сон ва тиззаолди пайларининг шикастланиши

(25 кун ёхуд 3та ўйинни ўтказиб юборди)

27.11.2019-05.12.2019

Тўпиқнинг лат ейиши

ва шишиб кетиши

(8 кун ёхуд 1та ўйинни

ўтказиб юборди)

05.12.2019-10.02.2020

Тўпиқ суягининг кичик

дарз кетиши

(67 кун ёхуд 17та ўйинни

ўтказиб юборди)

23.02.2020-09.05.2020

Тиззаости суягининг

дарз кетиши

(76 кун ёхуд 3та ўйинни ўтказиб юборди)

29.06.2020-09.07.2020

Тўпиқнинг шикастланиши

(10 кун ёхуд 2та ўйинни ўтказиб юборди)

01.09.2020-28.09.2020

Тўпиқ соҳасидаги оғриқ

(27 кун ёхуд 2та ўйинни ўтказиб юборди)

30.09.2020-27.10.2020

Пай чўзилиши

(27 кун ёхуд 6та ўйинни ўтказиб юборди)

07.11.2020-20.11.2020

Коронавирус

(13 кун ёхуд 1та ўйинни ўтказиб юборди)

28.11.2020-28.12.2020

Пай чўзилиши

(30 кун ёхуд 8та ўйинни ўтказиб юборди)

03.02.2021-12.03.2021

Пай чўзилиши

(37 кун ёхуд 7та ўйинни ўтказиб юборди)

15.03.2021-???

Пай чўзилиши*

(камида яна 30 кун дам олишга маҳкум)

 * - ҳозирги жароҳат

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz