Қайднома

Қидирув

Роналду ва

Роналду ва

  03.04.2021 13:13
  0
  220
Роналду ва

Кўринишидан, Криштиану Роналдунинг «Ювентус»даги даври чиндан ҳам, поёнига етмоқда, шекилли. Ҳар ҳолда, хориж матбуотида бу борадаги хабарларнинг кети узилаётгани йўқ. Энг эътиборли томони, португалиялик юлдузнинг Турин - Мадрид йўналиши бўйича ҳаракатланиб, яна «Реал Мадрид» сафига қўшилиши эҳтимоли баланд...

«Юве» Роналдуни 25 млн. еврога сотади...

Ҳа, туринликлар ёзги трансферлар чоғи Криштиану Роналду билан хайрлашиш вариантини кенг муҳокама қилишмоқда. Испаниянинг AS нашри тарқатган хабарга қарасак, «Ювентус» раҳбарияти 36 ёшли голеадорни атиги 25 млн. еврога қўйиб юборишга ҳам тайёр. Бинобарин, португалиялик юлдузнинг «Ювентус»даги ҳар бир йили клубга нақ 87 млн. еврога тушмоқда. Демакки, Роналдунинг трансфери «кекса синьора»га молиявий қийин шароитда анча маблағ тежаш имкониятини беради. Тўғри, «Ювентус» раҳбарияти Роналдуни бошқа клубга ўтишга асло мажбурламайди. Лекин Криштианунинг ўзи кетишни хоҳласа, туринликлар уни ҳеч қандай муаммосиз қўйиб юборишади. Қисқаси, «Юве» Роналдуга боғлиқ аниқ таклиф олмаса, у билан ҳамкорликни давом эттираверади. Асосий моҳият шуки, кўринишидан, Роналдунинг ўзи «Реал»га қайтишни хоҳламоқда.

Маълумот учун келтириш керак, португалиялик юлдуз жорий мавсум «А» серия доирасидаги 24та ўйинда 23та гол уришдан ташқари, яна 3тасига ассистентлик қилди. 36 ёшли футболчи учун чакки эмас, бироқ у «Ювентус»га ЧЛда талаб даражасида ёрдам беролмади.

 

Роналдунинг ўзи бир тўхтамга келиб улгурган...

Испаниянинг яна бир спорт нашри - Marca журналистларининг аниқлаштиришларича, Криштиану Роналдунинг ўзи келажаги юзасидан муайян қарор қабул қилиб бўлган. Таъкидланишича, фахрий ҳужумчи жорий мавсум якунлангач, Мадридга қайтиб, яна «Реал» либосини кийиш ниятида. Биласиз, у 2009-2018 йиллар давомида «Қироллик клуби»да фаолият юритиб, катта муваффақиятларга эришган. Роналду ҳозир ҳам «Реал» ўйинини кучайтира олишига ишонмоқда. Қисқаси, у Мадрид клуби раҳбариятидан тегишли таклиф кутмоқда. Эслатма, португалиялик испан клуби билан ЧЛнинг ўзида 4 марта зафар қучган, қолаверса, «Олтин тўп»лар шодасини тузган.

ҚЎРҚИНЧЛИ СТАТИСТИКА

Криштиану Роналду «Реал Мадрид» сафида турли мураббийлар қўл остида бирдек самарали тўп тепган. Унинг клубдаги умумий статистикаси шунчаки, даҳшат! Унинг «Реал»га қайтишини кўрамизми-йўқ - буниси ҳозирча мавҳум. Аммо аниғи шуки, «Реал» тарихида бундай самарадор футболчи бўлган эмас.

Дарвоқе...

Криштиану Роналду ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сербия - Португалия ўйини (2:2)нинг 90+3-дақиқасида гол урди, у ҳисобга олинмади. Ваҳоланки, мезбонлар ҳимоячиси тўпни қайтаргунича у дарвоза чизиғидан ўтганди. Натижада Криш қанот ҳакамига босим ўтказишга уринди ва сариқ карточка олди. Роналду шундан кейин финал ҳуштаги янграмасидан олдин сардорлик боғичини майдонга улоқтириб, ташқарига чиқиб кетди. Футболчи учрашувдан кейин «Инстаграм»даги саҳифасида ўз хатти-ҳаракатига алоҳида тўхталди: «Португалия термасига сардорлик қилиш - ҳаётимдаги энг шарафли иш. Ўз юртим учун боримни беришга тайёрман. Аммо шундай мураккаб вазиятлар учрайдики, ундан нафақат ўзингиз, балки бутун миллат азият чекади. Бошингизни тик тутинг ва кейинги чорловни қабул қилинг! Олға, Португалия».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz