Қайднома

Қидирув

«Ювентус» Мората билан ҳайрлашиши мумкин

«Ювентус» Мората билан ҳайрлашиши мумкин

  03.04.2021 13:50
  0
  514
«Ювентус» Мората билан ҳайрлашиши мумкин

Football Espana нашрининг хабарига кўра, ҳуқуқий жиҳатдан «Атлетико» га тегишли бўлган «Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората катта эҳтимол билан Туринда қолмайди, балки яна Мадридга қайтади.

Сабаби, «Юве» шу ёзда эркин агентга айланадиган «Манчестер Сити» форварди Серхио Агуэрони сотиб олмоқчи.

Ушбу шартнома «Ювентус» учун устувор вазифа ҳисобланади, шунинг учун туринликлар Моратанинг трансфер ҳуқуқни сотиб олишдан бош тортиши мумкин. Ҳозирда, 32 ёшли аргентиналик футболчига «Барселона» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу мавсумда Агуэро «Манчестер Сити» таркибида АПЛнинг 8-турида қатнашди ва 1 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг кузида «Ювентус» га қайтган 28 ёшли Моратанинг ижара шартномаси 2020/21 йилги мавсум охирига қадар амалда бўлади. Италияликлар футболчининг ижарасини яна бир мавсумга узайтиришга ёки уни «матрасчилар» дан сотиб олиш ҳуқуқига эга.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz